,

Миллий маданий марказларга 20 млрд. сўм атрофида маблағ ажратилади

фото: Президент матбуот хизмати

Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та қонун, 2 та Президент қарори, 18 та ҳукумат қарори ва фармойиши лойиҳалари тайёрланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев маълум қилган.

Бугунги кунда Қўмита мамлакатдаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

“Шу билан биргаликда, 2023 йилда янги 3 та миллий маданий марказ ташкил қилинган ва ушбу маданий марказларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратиш белгиланган”, – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон – 2030“ стратегияси 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида Қўмита томонидан амалга оширилиши режа қилинган. Унга кўра, миллий маданий марказлар ёнидаги фольклор ансамблларининг моддий-техника базасини мустаҳкамланиши, мамлакат ҳудудида яшовчи турли миллат ва элатларнинг маданияти, тили, урф-одатлари ва анъаналарини сақлаб қолиш, ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилиши назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.