Онадўлидаги ёғоч устунли масжидлар ЮНEСКО Жаҳон мероси объектларининг ноёб меъморий мўъжизасидир
Тарих давомида кўлаб қадимий цивилизацияларнинг ватани бўлган Онадўли ўлкаси бугунги кунда ташриф буюрувчилар учун ноёб таассуротларни тақдим этадиган тарихий ва меъморий кашфиётларга эга. Бу хазиналар орасига ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига ўтган йили йигирма биринчи объект бўлиб қўшилган Туркиянинг Онадўли ҳудудидаги Ўрта аср ёғоч гипостил масжидлари киради. Бу ерда турк-ислом анъаналарига оид меъморий иншоотлар, жумладан Онадўлида 13 аср охири ва 14 аср ўрталарида биринчиси турклар томонидан қурилган бешта масжид мавжуд. Ушбу қизиқарли масжидлар ўрта асрларга мансуб бўлиб, ёғоч ички устунлар (гипостил тури) ва даврнинг эстетик тушунчасини акс эттирувчи безаклар каби техник хусусиятларга эга.
Коня: Бейшеҳир Эшрефоғлу масжиди
Ушбу манзил Конядаги Бейшеҳир Эшрефоғлу масжидидан бошланади. 12-13 асрларда Коня Салжуқий туркларининг пойтахти бўлган ва шаҳарда ўша даврга оид кўплаб асарлар ҳозиргача сақланиб қолган. 1296-1299 йиллар орасида қурилган Бейшеҳир Эшрефоғлу масжиди ҳам шулар сирасидандир. Салжуқийлар давридаги тош ва ёғоч буюмларнинг улуғворлигини кўрсатадиган Онадўлининг энг катта ёғоч масжиди тош, ғишт ва ранг-баранг кошинлар каби кўплаб безак санъатларини ўзида мужассам этган ягона камёб масжиддир.
Кўриш керак: Туркиянинг Жаҳон мероси объектларидан бири бўлган ва дунёдаги энг қадимги неолит даври манзилгоҳларидан ҳисобланган Чаталҳўюкга ташриф буюринг. Янги очилган Чаталҳўюк ахборот ва зиёратчилар маркази ташриф буюрувчиларга ушбу машҳур жой тарихи бўйлаб интерактив саёҳат қилиш имконини беради.
Татиб кўриш керак: Конянинг зираворли қийма билан тўлдирилган машҳур гўштли нонларидан татиб кўринг.
Афёнкараҳисар: Улу (Катта) масжиди
Кейинги манзил – Кониянинг қўшниси Афёнкараҳисар. Фригияликлардан Усмонлилар империясигача бўлган цивилизацияларнинг ватани бўлган бу тарихий шаҳардаги энг катта масжидлардан бири Улу (Катта) масжиди ҳам Салжуқийлар томонидан қурилган. Замонамизда ўзининг асл қиёфасини сақлаб қолган ҳолда қайта тикланган ушбу бино салжуқийлар меъморчилиги ва ёғоч ишларининг бебаҳо намунасидир. Иншоот «40 устунли масжид» номи билан ҳам танилган, чунки унда беш қаторга ўрнатилган 40 та ёғоч устунлар мавжуд.
Кўриш керак: Афёнда Фригияликларнинг излари бўлган тош парчалари ва қадимий харобалар жойлашган Тоғли Фригия ҳудудига ташриф буюришингиз мумкин. 2015 йилда ҳудуд ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, уч минг йиллик тарихни ўрганиш имконини беради.
Татиб кўриш керак: Гастрономия бўйича ЮНEСКО Ижодий шаҳарлар тармоғига аъзо Афёнкараҳисарда маҳаллий таомлар орасида турк локуму, сукук ва қаймоқ мавжуд.
Эскишеҳир: Сивриҳисар Улу (Катта) масжиди
Эскишеҳир тарихий ва замонавий жиҳатлари билан унутилмас таассурот қолдирадиган шаҳардир. Эскишеҳирдаги Сивриҳисар Улу (Улуғ) масжиди Онадўлидаги энг катта ёғоч устунли масжидлардан биридир. 2500 нафар намозхонни сиғдира оладиган масжидда Сивриҳисар гилам тўқишнинг гўзал намуналарини кўриш мумкин. Масжиддаги 67 та устуннинг баъзиларида қалам безаклари мавжуд бўлса, бошқаларида Шарқий Рим даврига оид устун бошлари мавжуд. Масжид ёнғоқ ёғочидан ясалган минбари билан ҳам машҳур бўлиб, даврининг энг гўзал намуналаридан бири ҳисобланади.
Кўриш керак: Эскишеҳирнинг Хан туманидаги Язиликая Гордионнинг тегинишини олтинга айлантиргани айтилган афсонавий қирол Мидас номи билан аталган Мидас ёдгорлигига эга. Қадимги ғорлар ва ибодатхоналар билан ўралган, тахминан уч минг йил аввал тошга ўйилган 17 метр баландликдаги ажойиб ибодатхонаси кўришга арзийди.
Татиб кўриш керак: Эскишеҳир тарихда Кичик Осиёнинг буғдой омбори сифатида танилган бўлиб, қийма билан тайёрланган чибўреклари билан ҳам машҳур.
Анқара: Аҳи Шерафеддин (Арсланҳане) масжиди
Эскишеҳирдан тезюрар поездда бор-йўғи 1,5 соатлик масофада жойлашган Анқарадаги Аҳи Шерефеддин масжиди оддий кўринишига қарамай меъморий мўъжизадир. Салжуқийлар даврининг ушбу ноёб иншооти қабрнинг ички деворидаги қадимий мармар шер ҳайкали учун Арсланҳане (Арслон уйи) номи билан ҳам танилган. Бир қаватли масжид 24 та ёғоч устунлар ва мармар пойтаклардан иборат бўлиб, сполиа ва ёғоч уйғунлигини намойиш этади.
Кўриш керак: Гордионга, Қирол Мидас шаҳрига ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидаги Туркиянинг 20маданий меросига ташриф буюришингиз мумкин. Гордион ва шаҳар атрофидаги ҳудуд 4500 йиллик деярли узлуксиз аҳоли пунктларига эгалиги билан ажралиб туради. Анқаранинг Гўлбоши туманидаги беш миллион йиллик Тулумтош ғорини зиёрат қилинг; сўнгги миллион йил ичида ўз ривожланишини тезлаштирган ғор археологик аҳамиятга эга, чунки унинг тепаликларида ўрта бронза, эллинистик, рим ва Шарқий рим даврларига оид турар-жой қатламлари мавжуд.
Татиб кўриш керак: Туркия пойтахтида бўлганингизда Анқара симиди, дўнер ва Чубук туршусудан (тузланган бодринг) татиб кўринг.
Кастамону: Касаба қишлоғи Маҳмуд Бей масжиди
Кастамонудаги Касаба қишлоғи Маҳмут Бей масжиди, Онадўли ёғоч масжиди йўлидаги охирги иншоотдир. Жандарўғиллари беклиги даврида қурилган масжид металл мих ишлатмасдан бир-бирига ёпишган ноёб тузилиши туфайли «Михсиз масжид» (Çivisiz Cami) сифатида ҳам танилган. Бинонинг энг диққатга сазовор хусусиятларидан бири – бу бебаҳо санъат асари бўлган чиройли тож дарвозаси. Туркияда бундай намуналар жуда кам бўлгани учун эшик Кастамону этнография музейида сақланади. Масжидга ташриф буюрганингиздан сўнг, эшикни кўриш ва Кастамону маданияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун музейга боринг.
Кўриш керак: 19 аср охири ва 20 асрнинг биринчи ярмида қурилган Кастамону тарихий қасрлари ва шаҳарнинг археологик бойлигини очиб берувчи Археология музейига ташриф буюришингиз мумкин.
Татиб кўриш керак: Шаҳардан чиқишдан олдин кунжутсиз қотган симитдан майдалаб тайёрланадиган, суяк булон ва саримсоқ қатиқ қўшиб бериладиган симит тиридидан албатта татиб кўринг.
Шарҳлар