Мариин театри Фестшпильхаус (Баден-Баден) Ёзги фестивалининг ёпилишида иштирок этади. 20-23 июль кунлари Мариин театрининг опера труппаси, хри ва симфоник оркестри 6-23 июль кунлари бўлиб ўтадиган Фестшпильхаус Ёзги фестивалида қатнашади.  

Европанинг йирик концерт-театр залларидан бирининг саҳнасида ўтказилаётган анъанавий мусиқий форумни Валерий Гергиев бошчилигидаги симфоник концерт ва опера спектаклларидан иборат дастур ёпади.

Биринчи кеча Сергей Рахманинов ижодига бағишланади. Фортепиано концертида ўзбекистонлик пианиночи Беҳзод Абдураимов солистлик қилади.

Концертда Мария Баянкина (сопрано), Евгений Ахмедов (тенор), Алексей Марков (баритон) иштирокидаги “Колокол” солистлари, хори ва оркестри учун оркестр билан фортепиоано учун 3-концерт ва поэма янграйди.

Манба: Мариин театрининг сайти