Самарқанд ярим марафонини эслайсизми? Хайрия марафонидан тушган маблағ қуйидагиларга сарфланди

Самарқанд ярим марафонини эслайсизми? Хайрия марафонидан тушган маблағ қуйидагиларга сарфланди

Ўзбекистонда илк бор кенг омма учун тифлошарҳли саҳна томошалари бўлиб ўтади. Хусусан Темур Зулфиқоровнинг “Хўжа Насридиннинг биринчи муҳаббати” поэмаси бўйича шоу-масал ҳамда “Зўраки табиб” пьесаси Ўзбекистон давлат ёшлар театри саҳнасида қўйилади.  Бу ҳақда Sputnik Узбекистан нашри Маданият ва санъатни ривожлантириш фондига таянган ҳолда хабар беради.

Ўтган йили Фонд мамлакатнинг маданий муассасаларида инклюзив муҳитни яратиш бўйича узоқ муддатли дастур устида иш бошлади. Мамлакат театрларида тифлошарҳлашни жорий этиш – ушбу дастурнинг таркибий қисмларидан биридир.

Ушбу инновацион лойиҳани мамлакат театрларида амалга оширишни учун маблағ Ўзбекистон тарихидаги илк Samarkand Half Marathon халқаро хайрия марафонидан тушган пуллардан тўпланди. Эслатиб ўтамиз марафон 2019 йил ноябрь ойида ўтказилганди.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.