Тигран Мкртичев Савицкий номидаги музейнинг директори этиб тайинланди

Тигран Мкртичев  2021 йилнинг январида щз вазифаларига киришади. У  очиқ танлов натижалари асосида Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус Давлат санъат музейининг директори лавозимига сайланди. Танлов 2019 йили Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтказилган эди.
 
«Фергана» нашрининг хабарига кўра: «Бугун, 2020 йилнинг 11 декабрь куни мен Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги билан музей директори лавозимига тайинланганим ҳақида меҳнат шартномасини имзоладим. Бундан олдин Қорақалпоғистон республикаси Жоқарғи Кенеси раиси Мурат Камаловнинг қабулид бўлдим, у Савицкий номидаги музейнинг аҳамиятини жуда яхши тушунадиган киши бўлиб, олдимга амбициоз вазифаларни қўйди. Шунингдек мени музей жамоасига таништиришди, ходимлар билан танишдим, музей ҳудудини айландим, сақлаш фондларида бўлдим, бинонинг биринчи корпусида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдим», — дейди Тигран Мкртичев.
 
Янги директорнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг раҳбари музей фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ваъда қилган бўлиб, ушбу маданий муассасанинг халқаро алоқалари ривожланишидан манфаатдор. “Бу ерда жаҳон музейлар ҳамжамиятида кенг алоқаларга эга бўлган ҳолда, мен ҳам ёрдам беришим мумкин, деган умиддаман”, — дейди Мкртичев.
 
«Нукусда совуқ: минус ўн беш. Қорақалпоғистон маданият вазирлиги вакиллари республика Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакиллари билан биргаликда менга уй-жой борасида ёрдам беришди – кўп вариантларни кўрсатишди, тез орада Нукусга қайтиб, иккинчи январдан янги иш жойида ўз вазифаларимни бааришга киришишим учун улардан бирини танласам керак», — дея қайд этади Мкртичев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.