Тошкент шаҳрида “лазги” рақси бўйича халқаро онлайн машғулотлар ўтказилди
Тошкентда Буюк Британия, АҚШ, Нидерландия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Беларусь, Исроил ва Канада каби мамлакатлардан 27 та қатнашчи иштирокида “лазги” рақси бўйича онлайн машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш департаменти хабар беради.
Хорижий мамлакатларда Хоразм рақс санъатига қизиқиш ортиб бораётган ҳамда қизиқиш билдираётган давлатлардан, рақс бўйича мутахассислар, фольклор санъати намоёндалари, ёш балет артистлари ҳамда рақсга қизиқувчи оддий фуқаролар ҳам қатнашдилар. Онлайн машғулотлар бош балетмейстер Шоназар Ботиров раҳбарлигидаги Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамблининг профессионал раққосалари иштирокида ўтказилди.
Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбариятининг таклифига кўра, ушбу Халқаро онлайн машғулотлар филармония режасига киритилиб, мунтазам равишда ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилиб туриши белгилаб қўйилди.
Шарҳлар