Туркия 2024 йилда туризм бўйича рекордларни янгилашда давом этмоқда
Туркия тарихий бойликлари, серқирра табиати ва муҳташам соҳиллари билан жаҳон туризмининг севимли манзилларидан биридир. Туркиянинг ҳар фаслга хос бетакрор жозибасини уни минглаб сайёҳларни ўзига ром қилаётган Ўрта ер денгизи ва Эгейнинг мовий сувларидан тортиб тарихий Ипак йўлининг изларига, қорли чўққилардан термал булоқларга қадар бой географиясида кўриш мумкин. Ҳар йили миллионлаб одамлар нафақат қуёш ва денгиз, балки маданият, тарих, табиат ва тиббиёт туризми учун ҳам Туркияни танлашмоқда.
Йилнинг биринчи ярмида 23,7 миллиард доллар даромад
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги интернет саҳифасида чоп этилган Чегара Статистикаси ойлик бюллетенига кўра, йилнинг 8 ойида Туркияга 40 миллион 295 минг 979 киши ташриф буюриб, рекорд ўрнатилди. Бундан ташқари, йил охиригача сайёҳларни сони 60 миллионга етиши кутилмоқда.
Туркияга энг кўп сайёҳ келган давлатлар қаторида Россия ва Германия бўлиб, ушбу ўлкадан келган туристлар сонида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Айниқса, Россиядан келган сайёҳлар сони пандемиядан олдинги даражадан ошиб кетди. Шунга кўра, дастлабки саккиз ойда энг кўп сайёҳлар Россиядан келган. Ўтган 8 ойда Туркияга жами 4 миллион 550 минг 588 миллион рус турист ташриф буюрди. Германия 4 миллион 385 минг 331 сайёҳ билан иккинчи ўринни эгаллади. Худди шу даврда Буюк Британия 3 миллион 102 минг 412 зиёратчи билан учинчи ўринни эгаллади.
Туркия Статистика қўмитаси (ТУИК) маълумотларига кўра, йилнинг биринчи чорагида туризмдан олинган 8,8 миллиард доллар даромад билан рекорд ўрнатилди. Бу рекорд иккинчи чоракда иккинчи марта янгиланди. Йилнинг биринчи ярмида 23,7 миллиард доллар даромад келтирган туризм секторининг йил якуни мақсади 60 миллиард доллар…
Анталия 5 ойда тахминан 4 миллион сайёҳни қабул қилди
Туркияда туризм деганда ақлга илк келадиган жойлардан бири шубҳасиз Анталия. “Туризм пойтахти” Анталия бу йил жуда ҳам гавжум бўлди. Йилнинг дастлабки 5 ойида Анталияга ташриф буюрганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,26 % га ошди. Шундай қилиб, туризмда барча даврларнинг энг яхши старти рекордини янгилаган Анталия илк 5 ойда 3 миллион 959 минг 267 нафар сайёҳни қабул қилди.
Шаҳарга энг кўп сайёҳ 974 минг 272 киши билан Германиядан келган. Россия 857 минг 862 зиёратчи билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни 451 минг 341 киши билан Англия эгаллади. Бу давлатлардан кейин мос равишда Полша, Нидерландия, Қозоғистон, Украина, Литва, Белгия ва Франция жой олди.
Истанбулга ташриф буюрувчилар оқими
Географик жойлашуви ва тарихи билан барчани мафтун қилган Истанбул сайёҳлар рекордини ҳам янгилади. Истанбулга йилнинг биринчи 4 ойида жами 5 миллион 244 минг 936 нафар турист ташриф буюрди.
Истанбулга келган хорижлик зиёратчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,94 % ортди.
Шарҳлар