Туркияга 2024 йилнинг биринчи чорагида 9 миллион 68 минг сайёҳ борган

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бу йилги туризм даромади мақсадининг 60 миллиард доллар эканлигини маълум қилди ва «Йилнинг биринчи чорагини 9 миллион 68 минг сайёҳ билан якунладик. Яъни ўтган йилга нисбатан 16,7 фоиз ўсишга эришдик», – деган.

Меҳмет Нури Эрсой Туркия Статистика Қўмитаси (ТУИК) туризм статистикасини қайта кўриб чиққанини ва 2022 йилда амалга оширилган янгиланишлар доирасида Банк карталари маркази ва тиббиёт туризми тадқиқот натижалари интеграцияланганлигини ва бу туризм статистикасида акс эттирилганлигини айтди.

Вазир бу йилги қайта кўриб чиқиш жараёнларида Хавфсизлик Бош бошқармасидан олинган кунлик ташриф буюрувчилар маълумотларидан фойдаланила бошланганига эътибор қаратди ва шундай деди: “Кирди чиқди амалга ошириладиган чегара тури, яъни денгиз, лангар, ҳаво, қуруқлик бўйича ҳисоб-китоблар батафсил янгилана бошлади. Илгари фақат денгиз қисми бирлаштирилганди. Ўша маълумотлар асосида статистик маълумотлар шакллантирилган вa у умумий интеграцияда ўз аксини топган эди. Эндиликда барча чегара қисмлари кунлик кириш ва чиқиш тартибида тизимга киритилмоқда. Янада аниқроқ маълумотлар олина бошлади”.

Унинг таъкидлашича, ушбу тизим асосида 2012-2023 йиллар оралиғини қамраб олган ҳолда туризм даромадига оид маълумотлар ҳам янгиланди, натижада кунлик ташриф буюрувчи ва тунаб қолишлар сонида ҳам ўзгаришлар қайд этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.