Россиялик таниқли актриса Анастасия Заворотнюк вафот этди

Умерла Анастасия Заворотнюк

Россиялик театр ва кино актрисаси Анастасия Заворотнюк 53 ёшида вафот этди, деб ёзади Meduza. Унинг ўлими ҳақидаги хабар Instagram’даги расмий саҳифасига жойланди.

Актрисага бир неча йил аввал онкологик касаллик — бош мия ўсимтаси ташхиси қўйилганди.

Заворотнюк 1971 йилда Астраханда туғилган. Унга “Менинг ажойиб энагам” (2004) сериали машҳурлик олиб келган, унда актриса бош ролни ижро этган.

Анастасия Заворотнюк, шунингдек, “Россия 1” телеканалидаги “Юлдузлар билан рақс” ва “Муз устида рақс” ҳамда Биринчи каналдаги “Муз даври” шоуларига бошловчилик қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.