Миллий валюта деноминацияси: олийжаноб ниятлар ортидаги хатарлар
2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Марказий банки номинал қиймати 2 000 ва 20 000 сўмдан иборат янги миллий валюта қоғоз пулларини расмий муомалага чиқарди. Бу ушбу масалада ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетган Олий Мажлис Сенатининг қарори асосида қилинди.
Масала тарихига саёҳат
2019 йил февраль ойида Марказий банк қиймати 100 000 сўм бўлган қоғоз пулларни муомалага чиқарган ва бу миллий валютанинг тез орадаги деноминацияси ҳақидаги миш-мишларга сабабчи бўлганди. Ўшанда МБ раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов шундай деганди:
«Аниқ санани айта олмайман. Бу беш ёки ўн йил бўлиши мумкин. Ҳозирги валюта номиналлари – бу йиллаб йиғилиб қолган пул қадрсизланишининг натижаси. 50 мингталик ва 100 мингталик қоғоз пулларнинг чиқарилиши, биринчи навбатда, нақд маблағлар айланмаси билан боғлиқ харажатларни камайтирган ҳолда, нақд шаклдаги ҳисоб-китобларни енгиллаштириш учун амалга оширилганди. Оддий қилиб айтганда, деноминация статистика ҳисоб-китобларида ноллар сонини камайтириш, чалкашлик бўлмаслиги учун ўтказилади».
Шунингдек, у регулятор деноминация масаласини инфляцион таргетлашга ўтиш амалга оширилганида кўриб чиқишга тайёр бўлишини қайд этади.
2020 йил май ойида МБ раиси коронавирус ва унинг инфляция кўрсаткичларининг қисқаришига таъсирини назарда тутган ҳолда (2020 йилнинг биринчи ярмида карантин чоралари сабабли ялпи талаб шиддат билан тушиб кетди ва бу нархларнинг сезиларли ошишини тўхтатди), “бахтсизлик ёрдам берди” деганди. Ўша йилларда МБ, 2020 йил якунлари бўйича йиллик 10,5% га тенг кўрсаткични кўрсатган ҳолда, инфляция даражаси бир хонали рақамга яқинлашаётгани ҳақида ахборот берганди. Шундай қилиб, 2019 йилда келишилган шартга, яъни миллий валютанинг кейинги деноминациясини ўтказиш учун инфляцияни таргетлашга расман эришилди.
Бошқа томондан, энди муомалада номиналлар муомаласи ва ҳисоби учун қулай бўлган, қоғоз пуллар билан техник тадбирларни ўтказиш учун зарур бўлган барча пуллар бор. Мавжуд қоғоз пуллар ҳар қандай олий қийматдаги қоғоз пулни икки ёки уч паст қийматли қоғоз пулга техник майдалаш имконини беради (100=50+50; 5=2+2+1; 50=20+20+10). 2000 ва 20000 сўмлик пуллар чиқишидан олдин 9000 сўмни/49000 сўмни қайтаришда техник ноқулайликлар юзага келарди, бу паст қийматли (1 000 ва 5 000) пулларнинг кўпроқ ҳажмда чиқаришга мажбур қиларди. Бошқача қилиб айтганда, ҳатто 50 000 ва 100 000 сўмлик пуллар чиқарилганидан кейин ҳам МБнинг нақд пул муомаласини ташкиллаштириш бўйича реал харажатлари қисқаргани йўқ. Айтгандай, буни бизнинг МБга кўплаб хорижий экспертлар ҳам кўрсатган.
Кўп миқдордаги паст қийматли номиналлар нақд пул муомаласини ташкиллаштириш бўйича катта харажатларни билдиради: ушбу пулларни эмиссия қилиш бўйича харажатларнинг ўзидан ташқари, бу номиналларни ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва қайта ҳисоблаш бўйича харажатлар ҳам бор.
Мавзудан бироз четга чиққан ҳолда, мен Ўзбекистон Марказий банки томонидан 1994 йилда барча банклар ва уларнинг филиалларида ташкил қилинган нақд пул маблағларини маънисизларча қайта ҳисобланишининг гувоҳи бўлганимни айтишим мумкин, бу қарийб 6 ой давом этди. Агар ҳисобдаги унча катта бўлмаган алоҳида фарқлар ҳисобга олинмаса, бу бемаъни амалиёт банк кассирлари ва амалиётчиларининг миллионлаб меҳнат соатларини олди, уларни асаббузарликка олиб келди. Катта авлод банкирларининг кўпчилиги ушбу бемаъни ишни жуда яхши эслайди ва пул номиналларини ҳисобга олиш ва қайта ҳисоблаш бўйича харажат нима эканини тушунади.
Деноминацияга нима туртки бўлади
Миллий валютани деноминация қилиш эҳтимолининг бир нечта муҳим таркибий қисми пайдо бўлди:
- бутун иқтисодиёт МБнинг шубҳали ҳаракатлари туфайли инфляцияни таргетлаш режимида ишламоқда, агар раҳбарият узоқ муддатли истиқболда шундай кўрсаткичларни жиддий ушлаб қолиш ниятида бўлса, бу деноминацияни ўтказиш учун энг яхши вақт;
- деноминацияни ўтказиш учун янги валютанинг бўлғуси бирликлари аналоглари кўринишидаги техник шартлар тўлиқ таркибда мавжуд (1 000, 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000 ва 100 000).
- МБнинг хуфия иқтисодиёт ҳажмларининг ўсиши, солиқ тўлашдан қочиш шароитларида эмиссия ва нақд пул муомаласини ташкиллаштириш харажатлари жуда катта;
- айланмадаги пул массасининг ҳажми, унинг ўсиш суръати истеъмол нархлари ва айирбошлаш курсига жиддий босим ўтказмоқда;
- айнан нақд валюта билан амалиётларнинг ўсиши бизнеснинг хуфия характери ўсишининг, унинг ҳар қандай усулда солиқлардан қочишга уринишларининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Бундай шароитларда айрим сиёсатчиларни миллий валютанинг тўлиқ кўламли деноминациясини ўтказишга ишонтириш унчалик ҳам қийин бўлмайди, чунки қарама-қарши фикрга эга бўлган иқтисодчилар деярли йўқ.
Деноминациянинг еттита хавфи
Биринчидан, муаммо пулнинг товарлар ва хизматлар айирбошлаш қийматининг умумий чоралари сифатида табиатининг ўзида мавжуд. Гап шундаки, ҳар қандай вақт бўлагида товар ва хизматлар қийматининг пулдаги ифодаси талаб ва таклиф орасидаги мувозанатнинг қандайдир бир акс ҳисобланади. Масалан, ҳозир истеъмолчиларнинг кўпчилиги бир дона оби нон учун 2000 сўм ёки битта товуқ тухуми учун 1000 сўм (рақамлар шартли, изоҳ бериш учун) нархни адолатли деб ҳисоблайди. Айнан шу нарх мода ҳисобланади (энг кўп учрайдиган белги), демак у ушбу товарлар бозорининг иқтисодий ҳудудида кўпчилик томонидан тан олинган. Бунда, агар ушбу товарнинг таннархи сотувчиларга 10% арзонга тушади, деб тахмин қиладиган бдўлсак, унда мос равишда 1 800 сўм ва 900 сўм рақамлар ҳосил бўлади. Энди эса 3 та нолни олиб ташладик ва янги номинация бўйича 1000 сўм 1 сўмга айланди, деб тасаввур қилайдик: 1 800 сўм = 1,8 сўм, 900 сўм = 0,9 сўм.
Ушбу янги пропорциянинг ҳар қандай томонга озроқ ўзгариши (0,9 сўм эмас, энди ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоблар қулай бўлиши учун 1 сўм) шу заҳоти нархларнинг кейинги қайта кўриб чиқилишини келтириб чиқаради (қандолатчилар, ресторанлар, барча, шу жумладан бюджет ташкилотлари, умумий овқатланиш муассасалари ва ҳ.к.). Бошқача қилиб айтганда, тушум кўринишидаги меҳнат натижаларини баҳолашнинг янги шароитларида бирор-бир иқтисодий агент нархларнинг янги даражасига рози бўлмаслиги ва пайтдан фойдаланиб, нархни ўзининг фойдасига бироз ўзгартириши мумкин… Кейин мувозанатнинг тез тикланишига умидсиз ҳолда нархларнинг жуда тез ўсишини келтириб чиқарадиган занжирли реакция бошланади. РФ ҳукуматининг энг муҳим истеъмол товарларига бўлган нархларни тартибга солиш бўйича яқинда қилинган уринишлари ушбу тезис ҳақ эканини тўлиқ кўрсатиб берди – ишлаб чиқариш агентларининг ўзи томонидан “нархларни ихтиёрий равишда чеклаш” кейироқ истеъмолчиларнинг чўнтагига зарба берган ҳолда нархларнинг портловчи ўсишига олиб келди.
Иккинчидан, умумий саросималик шароитларида янги пуллар бозор иштирокчиларида бўлган активларнинг реал қийматини тўлиқ акс эттирмайди ёки активларнинг кўплаб соҳиблари (ўша мода) таклиф этилаётган вақтинчалик бозор нархига рози бўлмайди! Бундай шароитларда бозорнинг кўплаб иштирокчилари ўз маблағларини тўғридан-тўғри деноминация қилинмайдиган бошқа активларга (уй-жой, кўчмас мулк, машина, олтин, тақинчоқлар, ликвид товар захиралари – металл, чет эл валютаси) ўтказа бошлайди. Бундай шароитларда бозорда ҳар куни нархлар мувозанатининг янги даражаси ўрнатилади, у кейинги куни яна ўзгаради. Шу боис оддий теъник чора билан бошланган тартибсизлик бутун халқ хўжалигини қамраб олади.
Натижада, шаклланган ишлаб чиқариш ва истеъмолчининг барча халқ хўжалиги баланслари пул ва жисмоний жиҳатдан тўлиқ йўқ қилинади ва бузилади, чунки субъектларнинг кўпчилиги ўз нархларини янги шароитларга мослаштиради. Нархи 10 000 сўм бўлган товар энди 10 сўм туради (мисол учун).
Бу кўпчиликка адолатсиз равишда паст нарх бўлиб кўринади ва улар энди нархни 11 сўм ёки ҳатто 12 сўм қилиб қўйиши мумкин (ЕИ мамлакатларида еврони жорий этиш мисолига қаранг, яъни бир финжон қаҳва қиймати Париждаги барча қаҳвахоналарда 5 франк – 0,8 евроцент бўлган бўлса, евро жорий этилганидан кейин 3 йилдан сўнг, у ҳамма ерда 5 евро тура бошлади);
Учинчидан, ҳозир талаб доимий бўлиб турган истеъмол товарлари нархларининг ўсиши перманент ва муқаррар бўлади, чунки энди сотувчилар ёмонлашган логистика шароитлари сабабли узилишлар эҳтимолини компенсациялашга ҳамда кейинги такрор ишлаб чиқариш циклида худди шу товар қийматининг ошиши хатари нархини қўйишга ҳаракат қилади.
Тўртинчидан, қарзлар (банклар ва бошқа кредиторлар олдидаги) ва мажбуриятлар қиймати нархлар нисбатининг янги даражасини акс эттирмайди ва кредиторлар қарзларнинг тез узилишини талаб қилиб, нархлар ўсишидан кўриладиган зарарни қопенсация қилишган уринган ҳолда активлар қийматини индексация қилиш методларини жорий қилиб, активларни деноминацияга унчалик учрамайдиган шаклларга диверсификациялашга уриниб, ўз активларини суғурта қилиш бўйича қўшимча чораларни кўради.
Бешинчидан, бозорнинг барча иштирокчилари инвестицияларни йиғиштириб олади ва хавфли ноаниқлик шароитларида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга инвестиция қилишни тўхтатади.
Олтинчидан, тўлов қобилиятига эга талаб барча келиб чиқадиган оқибатлари билан тушиб кетади ва иқтисодиёт ривожланишининг стагнацияси ўзини куттириб ўтирмайди;
Еттинчидан, аҳолининг реал даромадлари сезиларли даражада тушиб кетади, бюджетнинг ўсиб бораётган харажатлари 2020 йилда карантин пайтида ва ундан кейин бўлганидай, реал даромадлар тушиб кетишини компенсация қила олмайди. Жамоатчилик катта шокни ҳис қилади, ижтимоий кескинлик барча йўлдош хатарлари билан ошади.
Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси елпиғичли тартибсизликка ва батан иқтисодиётнинг ва жамият ижтимоий ҳаётининг беқарорлигига олиб келади. Барқарорлашиш учун узоқ 4-5 йил, улкан кредит ресурслари, бюджет маблағлари керак бўлади. Ҳатто шулар бўлганида ҳам аҳоли реал даромадларининг 2020 йилгача бўлган даражаси ҳолатига қайтишнинг имкони бўлмайди.
Унда нега ҳукумат ва МБ барибир деноминацияни ўтказишга йўл қўйяпти?
Жавоб битта. Вазият тўғри келганида, миллий валюта деноминацияси келтириб чиқарадиоган ижтимоий қўзғалишлар ва “вазиятни тинчлантириш ҳамда жамоатчилик тартибини тиклаш” бўйича кейинги чоралар диктатуранинг монтажига олиб келиши мумкин, яъни халқ “ғалаёнсиз мусаффо осмон”га ҳам хурсанд бўлади ва оз бўлса-да, аммо барқарор нон бўлаги эвазига ўз эркинликлари сезиларли даражада кесилишига рози бўлади. Тарихда бунга мисоллар талайгина.
Агар ташқи қарзнинг тўпланиши ва қайтарилиши билан боғлиқ вазият ёмонлаша бошласа, агар хориждаги ватандошларимиз уйга камроқ пул юбора бошласа ва, ундан ҳам ёмони, оммавий равишда Ватанига қайта бошласа, шундай сценарий ривожланиши эҳтимоли катта. Бунга аҳолининг тоборо ўсиб бораётган норозилигини келтириб чиқарувчи энергетикадаги хатоликларни ҳам қўшинг. Буларнинг ҳаммаси жамиятда диннинг кучайиб бораётган радикаллашуви фонида… Бу коррупция ботқоғига ботиб кетган дунёвий ҳокимият органларини қуриб чиқарган ҳолда ҳуқуқни ўрнатувчи кучга айланиши мумкин.
Абдулла Абдуқодиров,
Anhor.uz иқтисодий шарҳловчиси
Фотосурат: UzNews
Шарҳлар