«Навоий» ва «Ангрен» эркин иқтисодий зоналари инвесторларининг очиқ хати ва таҳририятнинг изоҳлари
2018 йилда «Ривожланиш стратегияси» маркази Швейцариянинг PeaceNexus жамғармаси билан ҳамкорликда “Навоий” ва “Ангрен” эркин иқтисодий зоналари (ЭИЗ)да дала тадқиқотларини ўтказди. Натижаларга кўра, хорижий инвесторларнинг кўпчилиги Ўзбекистондаги ЭИЗларга маблағ йўналтирганидан афсусда экани маълум бўлди. Ушбу вазият икки йил ичида ҳам яхшиланмади.
Anhor.uz таҳририятига “Ангрен” ЭИЗнинг бир гуруҳ инвесторлари мурожаат қилди. Бундан олдин улар Ўзбекистон Бош прокуратурасига ҳам мурожаат қилган, аммо мурожаат жавобсиз қолган. Қатор қонунларда кўзда тутилган коммуникацияларнинг йўқлиги инвесторларнинг ҳуқуқий давлат сифатидаги Ўзбекистонга бўлган ишончига путур етказмоқда. Қуйида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Ўзбекистон Конституциявий судига юборилган жамоавий мурожаати матнини ва Anhor.uz таҳририятининг изоҳларини келтирамиз.
«Ангрен» ЭИЗ иштирокчиларининг жамоавий мурожаати
20.08.2020 йилда биз, қуйида имзо чеккан “Ангрен” ЭИЗ иштирокчилари (“Инвесторлар”) сизнинг манзилингизга жамоавий мурожаатни юборгандик (мурожаат рақами 49501-r/20, мурожаат коди: a18fb1abc9), у ҳозирга қадар кўриб чиқилмасдан қоляпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги № ПФ-4853-сонли Фармонига (15.05.2019 йилдаги №ПФ-5719-сонли фармонга мувофиқ киритилган ўзгаришлар билан) мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи ҳамда ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар божхона тўловларидан озод этилади. Юқоридагилардан озод этилган маблағлар янги корхоналарни яратишга ҳамда ишлаб турган корхоналарни модернизация, реконструкция қилишга ва техник, технологик қайта жиҳозлашга, уларни кенгайтиришга, ишлаб чиқариш биноларини қуришга, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган хомашё ва материалларни харид қилишга мақсадли равишда йўналтирилади.
2007 йил 25 декабрда ЎРҚ-136-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан қабул қилинган Солиқ кодексининг 218-моддаси иккинчи қисмига биноан озод бўлган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.
2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли “”ги ЎзР қонуни билан Солиқ кодексининг янги таҳрири амалга киритилди, унда озод бўлган маблағлардан муайян мақсадларда мақсадли фойдаланиш шартларида ҚҚС бўйича имтиёзларни тақдим этишнинг имкони йўқлиги кўзда тутилади (СК 75-моддаси 8-қисми).
Бир вақтнинг ўзида мазкур Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ “солиқ қонунчилигида, шу жумладан 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўзда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади”.
Шунингдек, 2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ-604-сонли “” ЎзР қонуни билан ушбу қонун кучга киргунга қадар ЭИЗ дирекциялари томонидан рўйхатга олинган ва ва ЭИЗ ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошираётган эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларида қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар ва преференциялр уларни тақдим этиш муддати тугагунга қадар сақланиб қолиши (Қонуннинг 48-моддаси) белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарори билан қуйидагилар белгиланган: “солиқ қонунчилиги ўзгарганида, эркин иқтисодий зога иштирокчилари, улар рўйхатдан ўтган санага амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича нормалар ва қоидаларни қўллашга ҳақли, акцизга тортиладиган товарларни солиққа тортишни тартибга солувчи ҳужжатлар нормалари ва қоидалари бундан мустасно”.
Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли фармони билан Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли фармонига 2020 йил 1 октябрдан кучга кирадиган ўзгаришлар киритилди. Уларга кўра, кўрсатилган норматив ҳужжатнинг учинчи банди тубдан ўзгарган бўлиб, энди тўланишдан озод бўлган ҚҚС маблағларидан кейинги мақсадли фойдаланиш ҳақида сўз умуман йўқ.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сонли фармони 3-бандига мувофиқ, “Ангрен” ЭИЗ фаолият кўрсатадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзлари амал қилиши ҳамда “Ангрен” ЭИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан уларнинг аҳволини ёмонлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигининг ҳужжатлари қўлланмаслиги белгиланган, акцизга тортиладиган товарларни солиққа тортишни тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно.
Бироқ, назаримизда, солиқ ва молия органлари қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар ва уларнинг амалда қўлланишини нотўғри талқин қилишмаётганга ўхшайди.
Конституциянинг 15-моддасини, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (янги таҳрир) 7-моддасини инобатга оладиган бўлсак, уларда Конституция ва Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг сўзсиз устуворлиги кўзда тутилган.
Шу билан бирга, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (янги таҳрир) 10-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституция в Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ва уларнинг ижроси йўлида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фармонлар ва қарорлар кўринишида қабул қилади”.
Юқорида келтирилган ҳужжатларни ҳамда 26.10.2016 йилдаги 4853-сонли президент фармонининг амалдаги таҳририга мувофиқ корхоналар ҳар куни қўшимча харажатларга дуч келаётганини, амалдаги қонунчилик нормаларининг ягона идрок этилишига эга эмаслигини ҳамда қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бош прокуратурага мурожаат қилишга мажбурлигини эътиборга олган ҳолда, баён этилганларга таянган ҳолда, сиздан “Конституциявий суд тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4, 23, 25 моддалари асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат ташаббуси билан чиқишингизни ҳамда бизни, ариза берувчиларни, Қуйида баён этилган саволларга Конституциявий суднинг жавоблари ҳақида хабардор қилишингизни сўраймиз:
1. 2020 йил 17 февралда қабул қилинган “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги ЎзР қонунининг 42-моддаси иккинчи хатбошисига ҳуқуқий изоҳ беринг ва Қонуннинг ушбу нормаси солиқ қонунчилиги ўзгарганида махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига татбиқ этиладими ёки йўқми ҳамда иштирокчилар Махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киртилиш санасига амалда бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли фармони 3-банди учинчи хатбошисида кўзда тутилган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлаш (хусусан, ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи ҳамда корхоналар ўз эҳтиёжлари учун четдан олиб кирадиган ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ва ҳоказолар учун божхона тўловлари (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун олинадиган йиғимдан ташқари)) бўйича имтиёзлар (аммо ўн йилдан ортиқ эмас), нормалар ва қоидаларнинг амал қилиш муддати давомида иштирокчилар уларни қўллашга ҳақлими ёки йўқми?
2. 2020 йил 17 февралда қабул қилинган “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги ЎзР Қонунининг 48-моддаси иккинчи хатбошисига ҳуқуқий изоҳ беринг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармони 3-банди учинчи хатбошисида кўзда тутилган имтиёзлар ва преференциялар уларни тақдим этиш муддати тугагунича, мазкур Қонун кучга киргунга қадар эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари томонидан рўйхатга олинган ва инвестицион келишувларга мувофиқ эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошираётган ЭИЗ иштирокчиларига нисбатан қўлланадими ёки йўқми?
3. Агар импорт қилинган товарлар бўйича, озод бўлган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан, қўшилган қиймат солиғини бюджетга тўлашдан озод этиш кўринишида имтиёз тақдим этилган бўлса, 2020 йил таҳриридаги Солиқ кодекси кучга киргунга қадар рўйхатга олинган ЭИЗ иштирокчиларининг ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши борасида ҳуқуқий изоҳ беринг.
Мазкур мурожаат доирасида “Ангрен” ЭИЗ Инвесторлари номидан 2020 йил 17 февралда қабул қилинган “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги ЎзР Қонуни кучга киргунга қадар эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари томонидан рўйхатга олинган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўзда тутилган эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошираётган ушбу зоналар иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳисоя қилишга ёрдам беришингизни сўраймиз.
Инвесторлар гуруҳи.
Таҳририят изоҳи
Махсус қонунчилик асосида солиқ, божхона ва бошқа иқтисодий преференциялар қўлланадиган махсус иқтисодий ёки бошқа зоналарни ташкил қилиш кўплаб давлатларнинг “миясига маҳкам ўрнашиб олиб, халос бўлиш имкони бўлмаган ғояси” бўлган. Агар давлат қонун йўли билан инвесторларга (айниқса, хорижий) алоҳида индульгенциялар ва муайян географик ҳудудда ҳуқуқларни қўллаш усулини кафолатласа, инвесторлар айнан шу ерга ўз сармоясини йўналтиришининг ўзи етарли бўладигандай туюлган. Ўзбекистон ҳам ана шу мантиқ бўйича ҳаракат қилишга қарор қилди.
Бироқ, истисносиз барча ривожланаётган мамлакатларда “эркин зоналар” ташкил этилаётгани боис, мамлакатлар ўртасида инвесторни фақат ўз “имтиёзлари ва преференциялари”га ишонтириш бўйича ҳатто қандайдир бир рақобат ҳам кўзга ташланиб қолди.
Натижада, “хўрак”нинг асосий таркибий қисми – махсуслик йўқолди, чунки мамлакатларнинг ҳаммаси инвестицияларни жалб этиш учун турли-туман имтиёзлар ва шартлар пакетларини таклиф эта бошлади. Сармоя эса, барқарор ва обрўли қонунчилик, турғун тадбиркорлик анъаналари мавжуд бўлган мамлакатларга аввал қандай “оқаётган” бўлса, ҳозир ҳам шу йўналишда “оқишда” давом этмоқда.
Жорий 2020 йил Ўзбекистон инвесторлари учун солиқ қонунчилигини ислоҳ қилиш борасидаги янги босқич билан бошланди, янги таҳрирдаги солиқ кодекси қабул қилинди. Унга кўра, тақдим этиладиган имтиёзлар ва преференциялар сезиларли даражада тугатилди, шунингдек ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар ва ускуналарни импорт қилиш бўйича имтиёзлардан фойдаланадиган ЭИЗ иштирокчилари томонидан ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти ҳам бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2020 йилдаги ПФ-6011-сонли “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармони инвесторлар учун яна бир зарба бўлди. Унга кўра, фойда солиғи бўйича имтиёз бекор қилинди. Ушбу имтиёз ўрнига мулк солиғи бўйича имтиёз тақдим этилганига қарамасдан, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш, ривожлантиришдан кўриладиган иқтисодий манфаат, ЭИЗлар одатда узоқ ҳудудларда жойлашишини ҳисобга олган ҳолда, – бирпасда ўз маъносини йўқотди.
“Ангрен” эркин иқтисодий зонаси 2012 йил апрелда Тошкент вилоятида ташкил қилинган. У 8 йилдан буён фаолият кўрсатаётганига қарамасдан, ушбу ЭИЗ иштирокчиларининг Бош прокуратурага қилган мурожаати, мазкур ЭИЗда солиқ органлари томонидан махсус қонунчиликнинг ўзига хос тарзда ва бир томонлама талқин қилинаётганидан далолат беради.
Шу муносабат билан бир нечта муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратишни истардик:
· Барча махсус иқтисодий зоналар (аввал “эркин иқтисодий зоналар”) махсус ихтисослашган қонун ҳужжатлари, яъни умумий қонун ҳужжатларига нисбатан юқорироқ ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳужжатлар ҳисобланган ЎзР қонунлари асосида ташкил қилинган. Бошқача қилиб айтганда, агар мамлакатда махсус иқтисодий зоналар фаолиятига доир бошқа қонунлар ва қонун нормалари қабул қилинса, унда улар фақат махсус қабул қилинган қонун ҳужжатига зид бўлмаган қисмидагина ҳақиқий ҳисобланади.
· Президент фармонларининг янги Солиқ кодекси қоидаларини амалга киритиш тўғрисидаги барча бандлари аниқ-равшан эканлигига қарамаслан, Давлат солиқ қўмитаси томонидан Солиқ кодекси бандларининг ҳамда уни амалга киритиш ҳақидаги Фармоннинг турлича талқин қилинишига йўл қўйилмоқда (бу ҳолат мурожаатда ҳам кўрсатилган).
· Давлат устувор йўналишларининг ўзгариши мамлакатнинг қонуний кафолатларига ишониб, ўз маблағи ва вақтини инвестиция қилигна инвесторларда салбий акс этмаслиги керак.
“Ангрен” ЭИЗни ташкил қилиш қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб, унда бир неча юз корхона яратилди ва минглаб одамлар иш билан қамраб олинди. Айнна шу ҳолат ушбу “Ангрен” ЭИЗ иштирокчиларининг мурожаатига” тегишли ҳурмат билан муносабатда бўлиш учун асосий омил ҳисобланади.
Ҳозирги солиқ муҳити ЭИЗ инвесторларини довдиратиб қўйди, чунки солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ўткир келишмовчиликлар юзага келмоқда: солиқчилар солиқларни тўлашни талаб қилса, инвесторлар ваъда қилинган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланишга ҳуқуқлари бор деб ҳисобламоқда.
Бу ерда солиқ бўйича асосий имтиёзларнинг узоқ муддатли бўлишига умид қилган инсевторларнинг далилларини яхши тушуниш мумкин, ахир ҚҚС суммасини ҳисобга олиш бўйича имтиёзлар бор-йўғи қариб 7 ой амал қилди, ҳолбуки лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши (ТИА), бюджетни тасдиқлаш, кредит олиш ушбу имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Кредиторлар ҳам ҳар қандай ҳолатда маблағлар ва улар бўйича фоизларнинг тўлиқ ҳажмда қайтарилишини талаб қилади.
ЭИЗ фаолиятига турлича муносабатда бўлиш мумкин. ЭИЗга нормал иқтисодий муҳитда рақобат қила олмайдиган инвесторлар боради, “ажаб бўпти” дейдиганлар ҳам топилади. Аммо бир нарса шубҳасиз – агар мамлакат инвесторларни жалб этиш учун бирор нарсани қонун билан белгилаб қўйган бўлса, унда у ўз қонунларини ҳурмат қилиши ва уларнинг қўлланишини таъминлаши шарт.
Бошқа томондан, ЭИЗлар оз ҳажмда бўлса-да, инвестицияларни, ишлаб чиқариш технологиялари ва ноу-хауни, маҳаллий ишчиларни ўргатишга қодир малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш имконини берди. Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар билан ишлаб чиқариш кооперацияси ҳам ривожланмоқда.
Хулоса ўрнида шуни қайд этмоқчимизки, ЭИЗ инвесторларига кафолатлар қуйидагилар билан мустаҳкамланган: 17.02.2020 йилда қабул қлинган ЎРҚ-604-сонли “Махсус иқтисодий зоналар тўғирсида”ги қонун, унга кўра рўйхатга олинган ва тасдиқланган ТИАга эга лойиҳаларни амалга ошираётган ЭИЗ иштирокчилари учун қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар ва преференциялар уларни тақдим этиш муддати тугагунга қадар сақлаб қолинади (Қонуннинг 48-моддаси);
25.10.2017 йилдаги ПҚ-3356-сонли Президент қарорида солиқ қонунчилиги ўзгарганида, ЭИЗ иштирокчилари ўзлари рўйхатдан ўтган санага амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича нормалар ва қоидаларни қўллаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган, акциз остига тушадиган товарларни солиққа тортишни тартибга солувчи нормалар ва ҳужжатлар қоидалари бундан мустасно.
Ушбу қоидалар 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сонли Президент Фармонида баён этилган нормаларни қонун билан мустаҳкамлаган. Уларга кўра, “Ангрен” ЭИЗ фаолият кўрсатадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзлари амал қилади. ЭИЗда рўйхатга олинган корхоналарга нисбатан уларнинг аҳволини ёмонлаштирадиган ЎзР солиқ қонунчилиги ҳужжатлари қўлланмайди.
Шу боис давлат томонидан чоп этилган нормаларга амал қилинмаганида, мақола аввалида таъкидланганидай, сармоя барқарор қонунчиликка, турғун тадбиркорлик анъаналарига эга мамлакатларга “оқиб кетаверади”.
Бу ҳолатда масаланинг юридик томони аниқ эканига ва фақат юзага келган вазиятга аниқлик киритишга қодир бўлган ваколатли органларнинг изоҳи талаб қилинишига умид қиламиз.
Шарҳлар