Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари: Ўзбекистонда сўм курси жиддий тушиб кетиши мумкин

Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари: Ўзбекистонда сўм курси жиддий тушиб кетиши мумкин

COVID-19 вирусининг тарқалиши Ўзбекистон иқтисодиётининг деярли барча соҳаларини тўхтатиб қўйди. Хусусан, транспорт, савдо-сотиқ, туризм, саноат, ресторан бизнеси, таълим хизматлари  карантин остига тушди, деб ёзади CABAR.asia таҳлилий портали.
 
Тошкентда номаълум муддатга метрополитен, автобуслар, йўналиш таксиларининг фаолияти тўхтатилган. Ҳукумат бюджет ва тижорат ташкилотларининг ходимларини таътилга чиқаришни ёки уларни масофадан туриб ишлашга ўтказишни тавсия қилган. Фақат жамоат тартибини сақлаш Баҳорги бронлар бекор қилинишининг ўзидан туризм сектори 31 млн АҚШ долларини йўқотган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сал олдинроқ билдирганди.

19 март куни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус эпидемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири оқибатларини юмшатишга йўналтирилган фармонни имзолади. Унга кўра, Инқирозга қарши жамғармага 10 трлн сўм (қарийб 1,05 млрд АҚШ доллари) йўналтирилади, уни халқаро кредиторлардан қарзга олиш режалаштирилган.
 
Жамғарма маблағлари жабрланган тадбиркорларга, давлат компанияларига ёрдам учун ҳамда аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишга ишлатилади. Шунингдек бизнес учун солиқ ва бошқа имтиёзлар, шу жумладан муддати ўтказиб юборилган кредитлар ва солиқ ажратмалари учун жарималарни бекор қилиш ҳам кўзда тутилган.
 
Маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, ушбу вазият муносабати билан, бир томондан, мамлакатда иқтисодий фаоллик пасайиб кетмоқда, бошқа томондан – бошқа давлатлар билан иқтисодий муносабатлар сусайган. Ўзбекистонликлар учун бу фақат бир нарсани – маҳсулотлар ва хизматлар нархининг ошишини билдиради.

Иқтисодчи Ҳаётхон Насреддинов CABAR.asia нашрига берган интервьюсида ҳозир Ўзбекистон биринчи президент Ислом Каримов давридаги каби валюта бозорини қатъий давлат назорати остига ололмайди деган фикрни билдирди.

«Мирзиёев молиявий бозор шаффофлигини талаб қилаётган халқаро кредиторлар билан ҳисоблашишга мажбур. Демак, яқин келажакда миллий валюта курси глобал инқирозлар фонида жиддий тушиб кетиши мумкин. Ўзбекистонликлар учун бу фақат бир нарсани – маҳсулотлар ва хизматлар нархининг ошишини билдиради», – дейди Насреддинов.
 
Шу билан бирга у, инқироз айрим ижобий натижаларни ҳам келтириши мумкин деб ҳисоблайди. Хусусан, экспертлар қишлоқ хўжалигининг эркинлашишини прогноз қилмоқда.
 
«Экспортчи фермерлар кўпроқ имтиёзга эга бўлади ва пахта қуллигидан қутилади. Карантин эса электрон тижорат  ва ахборот технологиялари бозорининг ривожланишига туртки бўлади», – дея тахмин қилади Насреддинов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.