Степан Масленников Orient Group ритейл-йўналишига раҳбар этиб тайинланди
Orient Group компанияси Степан Масленников Makro супермаркетлар тармоғининг вақтинчалик ижрочи директори этиб тайинлангани ҳақида эълон қилади. Топ-менежернинг масъулият соҳасига Home Market ва Profit Store ҳам киради. Бу лавозимда у фаолиятини Orient компаниялар гуруҳидан ташқарида давом эттиришга қарор қилган Роман Сайфулиннинг ўрнини босади.
Андрей Сафронюк, Orient Group Management бош директори: “Роман ўз фаолияти давомида чакана савдо тармоғига янги технологияларни жорий этиш бўйича кўп ишларни амалга оширди. Унинг қўл остида Makro бизнес-жараёнларни ривожлантиришда олдинга силжиб, Ўзбекистон ҳудудларига ҳам кенгайишни бошлади. Orient Group номидан Романга лойиҳаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилайман. Ишончим комилки, Степан Масленниковнинг катта бошқарув тажрибаси унга холдингнинг энг муҳим йўналишидаги бозор позицияларини мустаҳкамлашга эътибор қаратган ҳолда ҳозирги жамоани сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш имконини беради.
Orient Group компаниясининг “Ритейл” бизнес-йўналиши доирасидаги энг йирик активи Makro супермаркетлар тармоғидир. Бозор етакчиларидан бири бўлган ушбу тармоқ 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 100 дан ортиқ дўконлари ва минглаб одамлари иш билан таъминланган.
Ушбу воқеани шарҳлар экан, Степан Масленников шундай деди: “Ишончим комилки, чакана савдодаги муваффақиятнинг энг муҳим омили бу ишончдир. Гап нафақат бренднинг мижозлар билан йиллар давомида барқарор маҳсулот ва хизмат сифати асосида қурилган ишончли муносабатлари ҳақида кетмоқда. Ходимларнинг танланган стратегиянинг тўғрилигига ва компания менежментига бўлган ишончи ҳам худди шундай муҳим элемент ҳисобланади. Ўз навбатида, мен жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва интенсив ривожланиш векторини белгилаш учун қўлимдан келганини қиламан – бу ходимларни ўзига жалб эта олаши ва илҳомлантириши керак. Шунда ва фақат шундагина биз истеъмолчиларнинг ишончига умид қилишимиз мумкин»
Степан Масленников – ташкилий ўзгаришлар, стратегик ва лойиҳавий бошқарув, бизнесни ривожлантириш ва инвестициялар бўйича халқаро тажрибага эга эксперт. Orient Group жамоасига қўшилишдан олдин Степан “Тюмень Нефть Компанияси” ва British Petroleum компанияларининг интеграциялашувидан ўтган. У Қозоғистоннинг энг йирик нефть компанияси – “КазМунайГаз”ни ўзгартириш дастурини амалга оширишда иштирок этган. У йирик хусусий компаниялар ҳамда молиявий ва саноат холдинглари бизнесидаги стратегик ўзгаришларга раҳбарлик қилган. 2020 йилдан – Orient Group Management компаниясининг Трансформация департаменти директори, холдинг стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Шарҳлар