UzAuto Motors АЖ акциялари ҳақида

Источник: UzAuto Motors

7 октябрь куни “UzAutoMotors” АЖ Ўзбекистоннинг юридик ва жисмоний шахслари орасида жойлаштириш учун корпорация томонидан қўшимча қўшимча акциялар чиқарилиши муносабати билан “Roadshow” (жамиятга лойиҳанинг асосий ғояларини бирламчи тақдим этиш) ўтказди.

IPO асосий ғояларининг тақдимотида молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов, “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов, UzAuto Motors бош директори Бу Андерссон, UzAuto Motors компаниясининг масъул мутахассислари, Freedom Broker директори Евгений Можейко қатнашди. Бундай мансабдор шахсларнинг иштироки ўз-ўзидан бу тадбирнинг ички бозорда жойлаштириладиган корпоратив қимматли қоғозлар бозори ривожланиши жараёнида муҳим эканини кўрсатарди. Мақола муаллифи ҳам Freedom Broker (Россия Федерацияси) инвестиция компаниясидан тадбирга таклифнома олди. Айтиш жоизки, ушбу компания “UzAutoMotors” АЖ акцияларининг бирламчи оммавий таклифи (IPO)нинг андеррайтери ҳисобланади.

Ушбу воқеа қатор сабабларга кўра ижобийдир:

Биринчидан, ички аудиторияга чиқиш, ички инвесторларга мурожаат қилиш. Жадал ривожланишга эришган ҳар бир давлатда ўз халқининг инвестициялари энг муҳими бўлиб, ўз ғояларини ва ҳаётийлигини кўрсатишга қодир бўлган рақобатбардош хўжалик тузилмаларига доимий пул оқимини таъминлайди (нафақат катта дивидендлар тўлаш имкониятини). Бошланғич ижтимоий капиталнинг тўпланиши, капитални ифодалаш воситаларининг кўпайиши мамлакатнинг бутун молия тизимини ривожлантиришнинг муҳим элементлари ҳисобланади;

Иккинчидан, бундай муҳим технологик компаниялар бозорга кирганида, ушбу компаниянинг инвестори ёки мавжуд/потенциал мижози компаниянинг ўз ривожланиши ва технологик ғоялари, қандайдир ўсишни таъминлайдиган янгиликлари бўйича аниқ тасаввурга эга эканлигига ишона бошлайди;

Учинчидан, ички қимматли қоғозлар бозорида иқтисодий ривожланишнинг драйвери (аслида ёки кутилаётган) бўлган, фонд бозорининг «кўк фишкалари» деб аталадиган корхоналарнинг пайдо бўлиши айниқса муҳим воқеадир, чунки эмитент ички бозорга мурожаат қилади, ички инвестор эса эмитентга априори каттароқ ишонади, чунки у эмитентни яхши биламан деб ҳисоблайди. Бозорда муомалада бўлган воситалар ва активларга ишончни ошириш молия бозорларини ривожлантириш учун масъул бўлган барча давлат институтларининг асосий вазифасидир;

Тўртинчидан, ҳар қандай IPO эмитент компаниянинг корпоратив бошқарув тизими учун жиддий синовдир, чунки у ўзингизга техник молиявий, юридик ва корпоратив аудит соҳасидаги халқаро тан олинган мутахассислар нигоҳи билан қараш имконини беради. Қимматли қоғозларни чиқаришга уринган ҳар қандай компания бу бутун бошқарув тизими ва ҳар бир ходим учун синов эканлигини – корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларига мувофиқлигини исботлаш зарурлигини жуда яхши билади ва тушунади. Эмитент компания ходимларининг малакаси ва ўз миссиясини ҳис қилиши бизнинг кўз ўнгимизда том маънода ўсиб бормоқда;

Ва ниҳоят, ва энг муҳими, бундай ихтисосликка эга компаниянинг чиқиши технологиялар, фан, тадқиқот ва техник ечимларни ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришиш режалари мавжудлигини англатади. Яқин вақтгача бу UzAuto Motors АЖ корпорациясининг заиф томонларидан бири эди.

Бироқ, воқеа мени бироз хафа қилди. Мутахассисларнинг чиқишларида қимматли қоғозлар бозорида акцияларнинг ҳар бир чиқарилиши ва қарз олишда юзага келадиган саволларга жавоб беришдан кўра кўпроқ саволлар туғилди.

Бироқ, табдир бироз хафсаламни пир қилди. Мутахассисларнинг чиқишларида қимматли қоғозлар бозорида акцияларнинг ҳар бир чиқарилиши ва қарз олишда юзага келадиган саволларга жавобдан кўра кўпроқ саволларни туғдирди.

Назаримда, мутахассисларимиз қимматли қоғозларни чиқариш ва бозорга жойлаштириш қарз олиш эканлигини ҳали англаб етмагандек. Бу худди банкдан қарз олишша ўхшайди, фақат бу жараён янада мураккаброқ. Агар банкда сиз аниқ шахслар билан гаплашсангиз ва ушбу банкнинг қарз олувчилари учун аниқ талабларни бажарсангиз, унда қимматли қоғозлар бозорида кредиторингиз сизга мутлақо номаълум ва сиз унинг мотивлари ҳақида унчалик тушунчага эга бўлмайсиз. Бундан ташқари, сиз ўзингиз ушбу мотивацияни яратишингиз ва барча потенциал инвесторларни бунга ишонтиришингиз керак (қимматли қоғозлар ва ваъдаларингизга пул инвестиция қилиш учун). Ушбу инвесторлар сизнинг “Roadshow”ингизга келишмайди. Айнан сиз уларнинг олдига боришингиз ва ўзингизнинг оддий ва кўргазмали ҳикояларингиз билан уларнинг ишончини қозонишингиз керак, шунда улар сизга ўзлари учун қимматли бўлган нақд пулни ишониб топширишади.

Нималар нотўғри бўлди?

UzAuto Motors акциядорлик жамияти ўз мижозлари учун айнан нима қилмоқчи эканлигини ва нега бирдан пул учун (аввалгидек давлат, тижорат банклари ва халқаро инвесторларга эмас) ўзбекларга мурожаат қилаётганини йиғилганлар эшитмади. Принципиал жиҳатдан янги техник янгиликлар, технологиялар нима бўлади, бозорга, истеъмолчиларга ва умуман жамиятга муносабат ўзгарадими? Соҳа етакчилари ташаббус билан чиқса, фуқаролар ҳеч бўлмаганда яқин 3-5 йил ичида соҳа ривожи учун ҳаракатлантирувчи омил бўлиб хизмат қиладиган бирор нарсани кутишга ҳақли.

Албатта, баъзи жавоблар берилди (Tracker и Onix автомобилларининг чиқарилиши, R&D бўйича бўлимларнинг яратилиши), аммо оддий мижозда ғурур ва ишонч ҳиссини уйғотадиган гўзал, мантиқий қурилган ҳикоя бўлмади.

Иккинчидан, соҳа раҳбарларининг ҳисоб-китоблари автомашиналарни импорт қилишда ҳаддан ташқари баланд божхона тўловлари ҳисобига UzAuto Motors акциядорлик жамиятининг монополиясини сақлаб қолишга уриниши қанчалик асосли эканлиги шахсан менга тўлиқ тушунарсиз эди. Агар бундай монополия кейинги 3-5 йил давомида давом этса, унда бу ёмон фикр. Бундан келиб чиқадики, бир қатор кўрсаткичларга кўра, UzAuto Motors АЖ автомобиллари рақобатбардош эмаслигича қолади, бу эса одамларнинг компания акцияларига сармоя киритиш истагини юзага чиқармайди.

Учинчидан, маълумки, UzAuto Motors АЖ фаолиятидаги энг заиф нуқта бу нафақат катта навбатларнинг мавжудлиги, балки кичик бизнес учун мўлжалланган автомобиллар қатори (кичик юк машиналари, мини автобуслар) ишлаб чиқарилмаслиги ҳамдир. Ривожланиш режаларидан кўриниб турибдики, бу йўналишда ижобий ўзгаришлар бўлмайди. Истеъмолчилар монополистнинг кичик бизнесга нисбатан сиёсатининг ўзгаришига умид қилмасликлари керак. Шу ерда адолатли савол туғилади: давлат томонидан сунъий равишда яратилган монополист шундай муҳим вазифани ҳал қилмаса, кичик бизнес учун машиналар ишлаб чиқариш билан ким шуғулланади?

Тўртинчидан, умумий даромади 3,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган компания 280 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда олишни режалаштираётгани (дарвоқе, солиқлардан олдинми ёки кейинми, аниқлик киритилмаган) мени нохуш ҳайратда қолдирди. Ахир, компания аслида 2 турдаги фаолият билан шуғулланади: у автомобилларни йиғади ва сотади, шунингдек, тайёр автомобилларни деярли ҳеч қандай божсиз импорт қилади ва уларни катта нархларда аҳолига сотади. Савол туғилади: бундай «хавфсизлик ёстиғи» қачонгача мавжуд бўлади? Қанча вақт ва қай ҳажмларда?

Бешинчидан, компания яхши ишлаяпти деган даъво ишончли эмас, чунки у пул сўраб халққа мурожаат қилмоқда. 2022 йилда олиниши режалаштирилган 280 миллион доллардан қандай фойдаланиш режаларини ҳеч ким ошкор этмади. Келгуси уч йил учун молиявий прогнозлар йўқ.

Олтинчидан, қўшимча эмиссия UzAuto Motors АЖ устав капиталининг 5 фоизини ташкил этиши эълон қилинган, бироқ аниқ рақамлар келтирилмаган. На акцияларнинг номинал қиймати, на инвестицияларнинг минимал миқдори, на дивидендларнинг қанчалик тез-тез тўланиши маълум эмас. Бироқ, асосий муаммо шундаки, 5 фоизли акциялар пакетининг барча эгалари миноритар акциядорлар бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари IPO бошланишидан олдин ҳам алоҳида белгиланиши ва барча корпоратив ҳужжатларда аниқ мустаҳкамланиши керак. Бироқ тақдимот давомида бу ҳақда сўз юритилмади.

Фаолиятимнинг характерига кўра, мен турли мамлакатлар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий компанияларнинг кўплаб IPO ларини кўрганман. Бу борада, менимча, энг омадсизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2020 йил февраль ойида 5 йил муддатга йиллик 4,75 фоиз миқдоридаги суверен облигацияларни жойлаштириш ставкаси бўлган суверен облигациялар чиқарилиши бўлди.

Менинг барча эмитентларга маслаҳатим – энг оддий саволларга бошида жавоб бериш учун бундай Roadshow’ларда сўзлайдиганларнинг нутқларини махсус тайёрлаш учун яхши PR компаниясини ёлланг.

Бир танишим мендан: “нега саволларингизни ўша ерда бермадингиз?” – деб сўради. Биринчидан, улар жуда кўп, иккинчидан, ҳатто соҳа раҳбарлари ҳам кўп саволларга жавоб бермаслигини тушунмаганимда, ҳозир ҳам жим туришим мумкин эди.

Аммо UzAuto Motors АЖ акцияларини сотиб олиш ёки олмасликни эса – барча ижобий ва салбий томонларини яхшилаб ўйлаб, юртдошларимизнинг ўзлари қарор қилсин. Мен харид қилмайман.

Абдулла Абдуқодиров,

Anhor.uz иқтисодий шарҳловчиси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.