Иқлим ўзгариши яқин ҳамкорлик талаб қилмоқда
2019 йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳрида 11 мамлакат, хусусан Ўзбекистон томонидан тақдим этилган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (МОМИҲ / ЦАРЭС / CAREC) Маслаҳат кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда). Асосий мавзу – МОМИҲ институтининг унга аъзо мамлакатлар салоҳиятни мустаҳкамлаш бўйича иқлим ўзгариши масалалари борасидаги дастурларни молиялаштириш соҳасида глобал яшил ташаббуслар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш.
Йиғилиш доирасида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга барвақт киритиладиган ва кенг қамровли инвестицияларнинг асослилиги ҳамда уларнинг мослашувчанлиги масалалари муҳокама этилади, ушбу масалалар жамият манфаатлари йўлида келгуси ҳаражатларни камайтиришнинг энг самарали усули сифатида кўриб чиқилмоқда. Тадқиқотлар шундан қатъий далолат берадики, иқлим ўзгариши қишлоқ ишлаб чиқариши, тирикчилик воситалари манбалари, овқатланиш ва одамлар ҳаётий фаолиятининг бошқа муҳим соҳаларига таъсир кўрсатади.
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган йиғилиш қатнашчилари орасида МОМИҲ институти раҳбарияти, Туркманистон, Мўғулистон, Покистон ва Ўзбекистондан беш нафар кўзга кўринган экспертлар, Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ), Қозоғистон Назарбоев Университети, Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) Тинч океани тараққиёт молия институти, Бельгия Осиё тадқиқотлари Европа институтидан махсус меҳмонлар ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) вакиллари бор.
Маслаҳат кенгаши стратегия ва ёндошувларини такомиллаштириш учун янги ғоялар манбаи ва маслаҳатчи сифатида МОМИҲ институтига хизмат қилади. МОМИҲ институти – бу ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 2006 йилда 5-Вазирлик анжуманида таъсис этилган, Марказий Осиё ва Буюк Ипак йўлида иқтисодий ҳамкорликни тарғиб этиш мақсадида билимларни шакллантириш ва алмашиниш билан шуғулланади. МОМИҲ институти ўн бир аъзо-мамлакатларга тегишли бўлиб, улар томонидан ҳамкорликда фойдаланилади: Афғонистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон. Институт бош қароргоҳи Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Синьцзян-Уйғур автоном округининг Урумчи шаҳрида жойлашган.
Институт бешта кластерни ўзаро боғловчи марказ тариқасида фаолият юритади: 1. Иқтисодий ва молиявий барқарорлик;
2. Савдо, туризм ва иқтисодий коридорлар;
3. Инфратузилма ва иқтисодий боғлиқлик;
4. Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари;
5. Инсоният тараққиёти.
МОМИҲ институти сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни тарғиб этиш ҳамда интеграция учун дастур ва лойиҳаларнинг келишилишини таъминлаб беради.
2019 йилда МОМИҲ институти ўзининг Синьцзян-Уйғур автоном округидаги жисмоний базаси яратилиши ҳамда МОМИҲ аъзо-мамлакатларига тадқиқотлар, билимлар ва билимларни бошқариш соҳаларида амалий ёрдам кўрсата бошлашининг тўртинчи йилини нишонлайди. Институт ўз аъзо мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч маданиятини ва билим алмашинувини ривожлантиришга ҳамда ҳамкорлар ва ҳукуматлар ўртасида минтақавий иқтисодий тараққиёт масаласига комплекс ёндошув доирасида ҳамкорликнинг турли даражаларини уйғунлаштиришга эътибор қаратади.
Шарҳлар