Бухородаги Арк қалъаси олдида 150та дарахт экилади
Ушбу хайрия акциясига қўшилишни истаганлар тадбирда иштирок этишлари мумкин. Ташкилотчилар —Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ландшафт санъати Ассоциацияси ҳамда КНАУФ компанисяси.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Бухоро шаҳрини янада кўкаламзорлаштиришга қаратилган “Яшил шаҳар” деб ном олган кенг миқёсдаги акция иш бошлайди. Бу кун кўнгиллилар ва ландшафт санъати мутахассислари Аркнинг ён-атрофига КНАУФ компанияси томонидан харид қилинган 3-4 ёшли дарахт кўчатларини экадилар. Қалъа атрофида ҳаммаси бўлиб 150та дарахт кўчати экилади.
Дарахтлар Бухоро шаҳри ҳокимиятининг тасарруфига олинади ва ободонлаштириш Бошқармаси ходимлари томонидан парвариш этилади.
Кўчатларни тўғри экиш ишлари ландшафт санъати Ассоциацияси мутахассислари назорати остида ўтади. Улар кўчатлар учун чуқурликларнинг тўғри қазлганлиги, ўгитларнинг аниқ миқдорини айтиб турадилар ва кўчатларни экиш бўйича маҳорат дарсини ўтказиб берадилар.
«КНАУФ компанияси Бухоро шаҳрини янада ободлаштириш ва гўзаллаштиришга йўналтирилган ижтимоий ташаббусларда катта ҳурсандчилик билан фаол иштирок этиб келади. “Яшил шаҳар” акцияси доирасида биз кўчатларнинг шунчаки экилишини эмас, балки уларнинг ерга мослашишларини, яхши илдиз оитишларини ва кўп ийллар давомида салқинлик манбаи бўлиб қолишларини истар эдик. Шу боис, кўчатлар турларини танлашда ландшафт санъати Ассоциацияси мутахассисларининг иштироки жуда муҳим ва ўринли бўлди.Улар Бухоронинг шўр тупроқларига яхши мослашган ленкоран акацияси, шумтол, чинор ва павловния каби дарахтлар қўчатларини танладилар», — деб изоҳ берди, Дмитрий Дерипалко, КНАУФнинг Ўзбекистондаги корхоналари раҳбари.
Арк ён-атрофидаги ҳудуддан ташқари дарахтлар яна Қўш мадрасаси ансамбли атрофида (кўчатларни экиш 30 октябрь кунига режалаштирилган) ҳамда Бухоро аҳолиси яшовчи микрорайонларда экилади (кўчатларни экиш 30 октябрь ва 1 ноябрь кунларига режалаштирилган).
Арк олдида дарахт кўчатларини экиш ишлари 29 октябрь куни соат 10:00дан 13:00гача бўлиб ўтади. Кўнгиллилар иштирок этишлари мумкин.
Шарҳлар