Биоэнергияни ишлаб чиқаришда зайтун тўпонлари ва пластик копиролизи энергия сарфини ва ифлослантирувчи моддалар ташланишини камайтиради
Кордова университети олимлари пластмасса ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини биргаликда термик қайта ишлаш, энергия сарфини камайтириш ва қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берувчи технологияни таклиф қилди. Кордова университети тадқиқотига кўра, пиролиз йўли билан зайтун тўпонлари ва пластмасса чиқиндиларининг комбинацияланган термал парчаланиши жараён самарадорлигини оширади ва янги қўшимча қийматли маҳсулотлар яратиш имконини беради.
Қўшма пиролиз учун пластмасса ва зайтун тўпони аралашмасининг оптимал нисбати 50% га 50%. Бу нисбат ушбу турдаги чиқиндиларни алоҳида қайта ишлаш учун зарур бўлганидан камроқ энергия сарфлаш имконини беради ва атроф-муҳитни камроқ ифлослантиради.
Технологияни яратувчилар ундан келажакда бионефть, биокўмир ва биогаз, яъни ёқилғи ва ўғит ишлаб чиқаришда фойдаланишг умид қилмоқда.
Бундан ташқари, айланма иқтисод турларидан бири сифатида пластик ва зайтун тўпонининг копиролизи чиқинди полигонларига ташланадиган чиқиндилар миқдорини камайтиради.
Пластмассадан фарқли ўлароқ, зайтун тўпони ҳали Ўзбекистонга хос чиқинди тури эмас. Бироқ жорий йил баҳорида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида зайтун дарахтининг совуққа чидамли янги навли кўчатлари экилди. Ўзбекистон Республикасида зайтун мойини уч йилдан кейин ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
Шарҳлар