Чанглатувчилар етишмовчилиги сабабли дунёда қатор қишлоқ xўжалик экинларини етиштириш камайди
Нью-Жерсида Ратгер университети бошчилигидаги халқаро тадқиқот гуруҳи олти қитъадаги 1500 дан ортиқ фермер хўжаликларида ҳосилдорликни таҳлил қилиб, чанглатувчилар танқислиги сабабли баъзи озуқа моддаларга бой озиқ-овқатлар – сабзавотлар, ёнғоқлар, мева ва дуккаклилар глобал етиштирилиши чекланганини аниқлади.
Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, бу экинларни етиштирувчи фермер хўжаликларининг учдан биридан учдан икки қисмигача миқдори чанглатувчилар етишмаслиги туфайли оптимал ҳосил ололмаяпти.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳолат ҳам хавотир, ҳам некбинлик учун сабаб бўлиши керак, чунки юқорида айтиб ўтилган ҳосил танқислигини чанглатувчиларни ўрганиш ва уларни тиклашга сармоя киритиш орқали бартараф этиш мумкин.
Дунёдаги гулли ўсимликларнинг 88% га яқини, шунингдек, етакчи озиқ-овқат экинларининг 76% (муҳим истиснолар шоли ва буғдойни ўз ичига олади) чанглатувчилар томонидан ушлаб турилади. Асаларилар энг самарали чанглатувчилар ҳисобланади.
Шарҳлар