Дарахт кесишга мораторий 2024 йилгача узайтирилмоқда

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.

Шавкат Мирзиёев мамлакатда экологик вазиятни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарли ташкил қилиш ва яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишни ўтказмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади. Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.