Иқлим фрескаси – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон талабалари учун илмий ўйин
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) Буюк Британия Ташқи ишлар ва тараққиёт вазирлиги (FCDO) билан биргаликда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон талабалари учун «Иқлим Фрескаси» (“Climate Fresk”) ўйини методологияси бўйича минтақавий тадбир ўтказдилар.
Иқлим фрескаси (Climate Fresk) – бу атроф-муҳит муаммолари, шунингдек, иқлим ўзгариши ҳақидаги фан тадқиқотларига қизиқувчилар учун мўлжалланган инноватсион интерактив ўйин. Ўйин Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (ИЎҲЭГ) сўнгги ҳисоботида келтирилган маълумотлар асосида яратилган ва иштирокчиларга иқлим ўзгариши сабаб бўлган муаммолар ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради ва ушбу глобал жараёнда сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш орқали ушбу ҳодисанинг тўлиқ расмини тушунишга ёрдам беради.
Иштирокчилар тадбирга иккита дастурий пакетлар – Zoom ва Mural ёрдамида уланишди. Ушбу технология талабаларга ўйин давомида фаол мулоқот қилиш имконини берди.
“Zoom’нинг техник имкониятлари билан биргаликда Mural дастуридан фойдаланиш тадбирни ҳақиқатдан ҳам ўзига хос қилди. Иштирокчилар нафақат ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш ва муаммоларни муҳокама қилиш, балки иқлим ўзгариши муаммоларининг сабаб-натижа муносабатларини кўрсатувчи интерактив харитасини биргаликда ишлаб чиқишга муваффақ бўлдилар”, — деди лойиҳа маслаҳатчиси Алексей Семёнов.
Тадбирни “Climate Fresk” инструкторлари олиб боришди, улар ўйин давомида талабаларнинг саволларига жавоб беришди ва уларни илмий маълумотларга асосланган ҳолда иқлим бошқотирмаларини тўғри ечишга йўналтира олдилар. Қирғизистонлик лойиҳа координатори Чўлпон Айтақулова бундай тадбирлар Марказий Осиёнинг уч давлатида иқлим ўзгариши масалалари бўйича алоқалар ва ўзаро тушунишни ўрнатишга ёрдам беришини таъкидлади. Иқлим ўзгариши чегара билмайди ва миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги ҳаракатларни синхронлаштириш иқлим ўзгариши ва унинг салбий таъсирига қарши курашда муваффақият калитидир.
Тадбир “Иқлим фрескаси” минтақавий ўйинининг иккинчи босқичи бўлди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизматлари маркази (Ўзгидромет) билан биргаликда амалга оширилаётган “Марказий Осиёда иқлим хавфсизлигини таъминлаш бўйича сиёсий ҳаракатлар II босқич” минтақавий лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Шарҳлар