Электромобиллар учун янги турдаги аккумулятор истеъмолчилар учун уларнинг мафтункорлигини оширади ва транспорт фаолиятини таъминлашда ТЭМнинг ролини кучайтиради

Фото: insideevs.com

Жорий йилнинг июнь ойи охирида Британиянинг Nyobolt стартапи томонидан ишлаб чиқилган электромобиль аккумулятори 4 дақиқа 37 сонияда 10 фоиздан 80 фоизгача муваффақиятли қувватланди. Бундай қурилманинг олдинги эталони Tesla зарядловчи қурилмаси автомобиль аккумуляторини 15-20 дақиқада 80% гача зарядлаш имконини берарди.

Тажриба натижаси шуни кўрсатдики, шахсий транспорт воситалари билан боғлиқ вазиятни тубдан ўзгартириш яқин келажакда амалга ошиши мумкин. Яқин келажакда ҳайдовчиларнинг электр транспорт воситаларига бўлган муносабати янада тезроқ яхши томонга ўзгара бошлайди. Ушбу транспорт тури истеъмолчилар томонидан нафақат сайёрани глобал исишдан қутқарадиган илғор ихтиро сифатида (муҳим муаммо, лекин тўғрисини айтайлик, ҳамма учун қизиқ эмас), балки шахсий автомобиль учун мутлақо қулай вариант сифатида ҳам кўриб чиқилади.

Ахир, электр транспорт воситаси учун аккумуляторни зарядлаш вақти оддий ёқилғи қуйиш шохобчасида бензобакни тўлдириш учун зарур бўлган вақтга яқинлашмоқда. Электр транспорт воситаларининг ишлашига келсак, у (булар Буюк Британия Энергетика вазирлигининг ҳисоб-китоблари) бензинли автомобилларга қараганда бир милга 35-75 фоизга арзонроқ.

Nyobolt баёнотида айтилишича, унинг янги технологияси Кембриж университетилик олим Клер Грей ва Кембриж битирувчиси, Nyobolt бош директори ва асосчиси доктор Сай Шиваредди томонидан олиб борилган ўн йиллик тадқиқотларга асосланган

Янги аккумуляторлар нафақат ниобий қўллангани, балки махсус дизайни туфайли ҳам аввалгиларига қараганда қизиб кетмасдан сезиларли эскиришсиз жуда тез зарядлана олади. Бу уларни анча хавфсизроқ қилади, илгари унинг қизиб кетиши алангаланишга ёки ҳатто литий-ионли батареяларнинг ёниши портлашига олиб келарди.

Компания, шунингдек, батареянинг деградациясини минималлаштирганини даъво қилмоқда: батарея аввалгидай  4000 циклдан (600 000 миля ёки 965 606,4 километр йўл) кейин ҳам 80% гача зарядланади. Тўлиқ цикл – 0-100% гача зарядланиш, лекин бу дарҳол содир бўлиши шарт эмас. Масалан, 50% дан икки марта зарядлаш бир цикл ҳисобланади.

Бедфорд трекида Nyobolt аккумуляторини синаб кўриш учун махсус спорткар ишлаб чиқарилди. Экспериментал модель икки кун давомида синовдан ўтказилди ва тўрт дақиқалик қувватда 120 миля масофани босиб ўта олди. Тўлиқ заряд 155 миля масофани беради.

Маълумот учун, 80% гача зарядланган Tesla одатда 200 милгача юриш захирасига эга.

Nyobolt вакиллари ўз автомобилларини ишлаб чиқариш ниятида эмаслигини ва ўз аккумуляторларини ўз маҳсулотларига ўрнатиш учун мавжуд брендларнинг саккизта ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилишни режалаштираётганини айтишиоқда.

Бунинг учун зарур бўлган юқори қувватли, 350 кВт ультра тез тўғридан-тўғри зарядловчи қурилмалар ҳали кенг қўлланилмаган бўлса-да, Буюк Британияда аллақачон оммага тақдим этилган. Улар орасида Tesla зарядловчи қурилмалари ҳам бор, улар билан Nyobolt аккумулятори тўлиқ мос келади.

Бундай аккумуляторнинг пайдо бўлиши кўриниши нафақат электр транспорт воситаларини зарядлашни осонлаштириши ва тезлаштириши мумкин. Охир оқибат, у қайта тикланадиган энергия манбаларини ушбу турдаги транспорт учун “ёқилғи” нинг асосий манбаига айлантириши мумкин.

Яқин вақтгача энг кенг тарқалган усул уйда бир кеча зарядлаш эди. Қуёшдан энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланиш, ундан эса ўз навбатида электромобилни заряд қилиш, юмшоқ қилиб айтганда, куннинг бу вақтида муаммоли. Бу охир-оқибатда қазиб олинадиган ёқилғининг қўшимча истеъмол қилинишига олиб келиши мумкин. Энди эса бунга эҳтиёж қолмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, «юриш захираси ҳақида ташвиш» деб аталадиган нарсани йўқ қилиш электромобиллар истеъмолини оширишнинг муҳим калитидир. Тез зарядланувчи аккумулятор муаллифларининг мақсади электр транспорт воситалари эгаларини уйдан “бўш бак” билан, яъни тўлиқ зарядланмаган аккумулятор билан чиқишга ишонтиришдир. Батареяларни яхшилаш бўйича эришилган ютуқлар (Nyobolt компаниясининг рақобатчилари, шубҳасиз, янада жозибали нарсаларни таклиф қилишга ҳаракат қилишади)  Ғарб мамлакатларидаги зарядлаш станцияларини ишлаб чиқувчилари ва эгалари ўз навбатида мавжуд инфратузилмани яхшилаш ва ривожлантириш учун жиддий сабабларга эга. Уларнинг ечимлари ва топилмалари дунёнинг қолган қисмида яқиндан ўрганиш объекти бўлади.

Ибрагим Юсупов

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.