Озиқ-овқат чиқиндилари ҳажмлари камайиши туфайли Глобал озиқ-овқат банклари тармоғи ҳавога углерод ташланишини 1,8 млн метр тоннага камайтирди
Глобал озиқ-овқат банклари тармоғи ўз фаолиятининг натижалари ҳақидаги ҳисоботида 2023 йилда 45 мамлакатдаги 40 миллион кишини озиқ-овқат ва зарур товарлар билан таъминлай олганини билдирди. Бу нафақат ортиб бораётган озиқ-овқат талабини қондирган, балки озиқ-овқат чиқиндиларини ҳам камайтириб, ўтган йили 1,8 миллион метр тонна углерод чиқиндиларининг олдини олган.
Ташкилот томонидан маҳсулотларни бевосита фермер хўжаликлари ва улгуржи омборлардан етказиб бериш йўлга қўйилган.
Худди шу ҳисоботга кўра, Глобал озиқ-овқат банки тармоғи 2023 йилда 654 миллион килограмм озиқ-овқат ёки тахминан 1,7 миллиард овқат тарқатган, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.
БМТнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш бошқармаси маълумотларига кўра, иқлим ўзгариши ва ҳарбий можаролар туфайли озиқ-овқат тақчиллиги энг юқори даражага етган. Айни пайтда Ер юзидаги ҳар 33 киши ўзининг асосий эҳтиёжларини, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида ёрдамга муҳтож.
Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрича, муаммо озиқ-овқат етишмовчилигида эмас, балки озиқ-овқат маҳсулотларининг муҳтожлар ўз оиласини боқиши учун уларга етиб бора олмаётганлигидадир. Ўтган йили озиқ-овқат банклари фермерлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига асосан сабзавот ва меваларни тарқатди, бу эса, бошқа нарсалар қатори, 2022 йилга нисбатан ҳосилдан кейинги йўқотишларни 35 фоизга қисқартирди.
Озиқ-овқат банки – бу ишлаб чиқарувчилар, чакана сотувчилар, озиқ-овқат корхоналари, жисмоний шахслар ва бошқа этказиб берувчилардан озиқ-овқат маҳсулотларини (шу жумладан яроқлилик муддати ўтиб кетган) йиғиб, оч қолганларга тарқатадиган нотижорат хайрия ташкилоти. Ҳозирги вақтда Глобал озиқ-овқат банки тармоғига 34 та давлат киради.
Шарҳлар