,

Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингида учинчи ўринни олди

Загрязнение воздуха
Фото: freepik.com

Iiqair.com порталининг маълумотларига кўра, 14 декабрь куни эрталаб Тошкент қаттиқ зарралар  билан ифлосланиш даражаси бўйича (PM2.5) дунёда учинчи ўринни эгаллади, ундан олдин эса Деҳли (Ҳиндистон) ва Лаҳор (Покистон) шаҳарлари келмоқда.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида ҳаво сифатининг индекси 251 ни ташкил этади. Бу PM 2,5 концентрацияси ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача йиллик қийматидан 40,2 баравар юқори эканлигини англатади.

Ҳозирда Тошкент ҳавоси ифлосланиш даражаси бўйича рейтингда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.