,

Тошкентда “Автомобилсиз кун” жамоатчилик акцияси ўтказилади

Фото: Anhor.uz

Жорий йилнинг 24 июль, чоршанба куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси билан ҳамкорликда навбатдаги “Автомобилсиз кун” тадбири бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон президентининг 21 февралдаги ПҚ-37-сонли қарорига асосан ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши белгиланган.

24 июль куни пойтахтдаги барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига автомашиналардан воз кечиб, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган жамоат транспорти, велосипед ва бошқа транспорт турларидан фойдаланиш тавсия этилади.

“Азиз ватандошлар! Биз барчани “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасига бефарқ қолмасликка, экологик тоза транспортдан фойдаланишга чақирамиз. Эсингизда бўлсин, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир”, — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.