Ўзбекистонда тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш муаммолари

Муфельная печь, установленная в медицинском объединении «Мингбулок». Фото любезно предоставлено Наргис Косимовой. Ecolog.uz

Тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш ва зарарсизлантириш масалалари минтақанинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам энг долзарб экологик муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, тиббий чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда, бу эса уларни хавфсиз қайта ишлаш ва утилизация қилишда мамлакат учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хавфли тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш инфратузилмасининг етарли эмаслиги, тиббиёт ходимлари ва аҳолни утилизация қилиш қойдалари ва стандартлари ҳақида паст даражада хабардорлиги, шунингдек, давлат органлари томонидан қатъий назоратнинг йӯқлиги-буларнинг барчаси атроф-муҳитнинг ифлосланиши хавфини келтириб чиқаради ва жамоат саломатлигига хавф туғдиради.

Мамлакатимиздаги шифохона ва поликлиникаларда ҳар куни тиббий муолижалар ӯтказилади, қон олинади, укол қилинади, турли операциялар бажарилади, яралар даволанади. Тиббиёт ходимлари соғлом ва инфекцияланган беморларнинг биологик суюқликлари билан шуғлланадилар, шунинг учун бу фаолиятнинг чиқиндилари эпидемиолик хавф туғдиради.

Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осоишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қӯмитаси маълумотларига кӯра, мамлакатимиз тиббиёт муассисаларида йилига 18 минг тонна чиқинди ҳосил бӯлади.

Бироқ, мустақил экологларнинг таъкидлашича, бу рақамлар тахминан икки баравар кам баҳоланган.

Қандай бӯлиши керак?

Бир қатор мамлакатлар олимлари ва экологлари тиббий чиқиндилар ҳам аҳоли, ҳам атроф-муҳит учун юқори эпидемиологик хавф туғдиришини ӯтган асрнинг 60-йилларида исботлаган эдилар. Айнин ӯша пайтда улар тиббий чиқиндиларни таснифлаш ва уларни ёқиш йӯли билан утилизация қилишни машқ қила бошаладилар.

“Ӯзбекистон Республикаси тиббиёт муассасаларида чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ва йӯқ қилишнинг санитария қойдалари ва нормалари” (Ӯзбекистон Республикаси SanPiN № 0317-15) таснифига кӯра,  тиббиёт муассасалари чиқиндилари (HCI) деганда касалхоналарда, поликлиникаларда, диспансерларда, тез тиббий ёрдам ва қон қуйиш станцияларида, узоқ муддатли тиббий ёрдам муассасаларида, илмий-тадқиқот институтларида ва тиббиёт таълим муассасаларида, ветеринария шифохоналарида, дорихоналарда, фармацевтика ишлаб чиқаришида, санитария иншоотларида, суд-тиббиёт муассисаларида, тиббий лабораторияларда ва хусусий тиббий ёрдам муассасаларида ҳосил бӯладиган барча турдаги чиқиндилар тушунилади. Буларга инсон ёки ҳайвон тӯқималарининг қолдиқлари, биологик суюқликлар, тиббий ёрдам воситалари, фармакологик препаратлар, бир марталик шприцлар, қон қуйиш тизимлари, бинтлар ва бошқалар киради.

Тиббий чиқиндилар тӯртта синфга бӯлинади – A, Б, В, Г. А синф чиқиндилари энг хавфсиз деб ҳисобланади – булар иш юритиш буюмлари, мебеллар, юқумли беморлар билан алоқада бӯлмаган кӯрпа-тӯшаклар, бир марта ишлатиладиган халатлар, шахсий ҳимоя воситалари (бир марталик ниқоблар, уй қӯлқоплари), пойафзал қопламалари. Қолган учта синф ӯсиш тартибида энг хавфли деб таснифланади.

Б синфи – бу инфекция хавфи юқори бӯлган микроорганизмлар билан юқадиган асбоблар ва материаллар.

В синфи – фтизиатрия шифохоналарининг (диспансерларнинг) даволаш ва диагностика бӯлимлари чиқиндилари, беморларнинг балғамлари билан ифлосланган, сил қӯзғатувчилари билан ишлайдиган  микробиологик лабораториялар чиқиндилари.

Г синфига яроқсиз дори-дармонлар, симоб ӯз ичига олган асбоблар, ишлатилмаслиги керак бӯлган дезинфициялаш воситалари киради.

Тиббий чиқиндиларни қайта ишлашнинг асосий усуллари қуйидагилардир: печлар ёрдамида ёқиш (ҳар хил турдаги чиқиндиларни юқори ҳароратда бошқариладиган зарарлантириш орқали чиқинди газларни кейинчалик тозалаш туфайли утилизация қилиш учун қурилма),босим остида сув буғлари билан стерилизация, кимёвий дезинфекция, микротӯлқинли печлар, ионлаштирувчи, радиоактив ва инфрақизил нурланиш билан стерилизация қилиш. Тиббиёт чиқиндилари муфел печларида ҳам ёқилади. Буларнинг барчаси давлат санитария хизмати томонидан қатъий тартибга солинади.

Ушбу тозалаш усулларидан бирини қӯллаганингиздан сӯнг, зарарсизлантирилган тиббий чиқиндилар майший чиқиндилар билан бирга полигонга, суюқ ҳолатда эса умумий канализацияга ташлаш мумкин. Тӯғри қайта ишлашни таъминлаш учун бутун ривожланган дунё мамлакатларида махсус синовлар ӯтказилади.

Ӯзбекистонда тиббий чиқиндиларни зарарсизлантириш ва утилизация қилиш “Аҳолининг санитария-эпидемолигик осоишталиги тӯғрисида”, “Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тӯғрисида”, “Чиқиндилар тӯғрисида”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш” қонунлари ва Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт муассисаларида санитария-гигиена, эпидемияга қарши дезинфекция қилиш режимларига риоя қилиш” тӯғрисидаги буйруғи дойрасида амалга оширилади.

CABAR.asia сайтининг ӯрганиши натижасида маълум бӯлишича, мамлакатимизнинг кӯплаб ҳудудларида, айниқса, марказдан олисда жойлашган ҳудудларда тиббий чиқиндилар, жумладан, хавфли чиқиндилар эски усулларда, замонавий талабларга жавоб бермайдиган муфел печларида ёқиб юборилмоқда. Қолаверса, аҳоли томонидан ташлаб кетилаётган тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш устидан назорат йӯқлиги аҳолида ташвиш уйғотмоқда.

Ҳудудларда тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш инфратузилмаси эскирган

Мамлакатимизда тиббий чиқиндиларни утилизация қилишда жиддий муаммолар мавжудлигини “Zero waste” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Собирхон Машрабов ҳам тасдиқлайди.

“Ӯзбекистонда йилига 40 тоннагача тиббий чиқиндилар ҳосил бӯлади, бироқ уларнинг утилизацияси санитария, эпидемиологик ва экологик талабларга жавоб бермайди”, – дейди у.

Ӯзбекистондаги тиббиёт муассисаларидан бирида эскирган печка. Сурат Наргис Қосимовадан олинган. Ecolog.uz.

Ӯзбекистондаги тиббиёт муассисаларидан бирида эскирган печка. Сурат Наргис Қосимовадан олинган. Ecolog.uz.

Машрабов ҳатто майший чиқиндиларни ҳам ёқиш табиатга ӯта зарарли эканлигини таъкидлади.

Собиқ СССР даврида ҳар бир шифохонадаги тандирларда бинт, қоғоз, ишлатилган пахта каби оддий тиббий чиқиндилар ёқиб юборилар эди. Энди тиббиёт ривожланмоқда, чиқиндилар кӯпроқ зарарли моддаларни беради. Булар бир марталик пластик шприцлар, турникетлар ва тизимлар, муддати ӯтган дори-дармонлар ва бошқалар. Улар асосан кичик муфел печларида ёндирилади, дейди эксперт.

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида чиқиндилар стандартларга мувофиқ олиб чиқилса, бошқа ҳудудларда бу борада зарур инфратузилма яратилмаган. Улар асосан собиқ СССР давридан қолган кичик муфел печларида ёқилади. Тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш юқимли касалликларни олдини олиш бӯлса-да, уни муфел печида ноаниқ усулда ёқиш ҳам аҳоли саломатлигига, ҳам атроф-муҳитга зарар етказади”, – дейди Собирхон Машрабов.

Ҳайвон қолдиқлари ва тиббий чиқиндиларни аниқланмаган усуллар билан олиб чиқиш ва утилизация қилиш қойдалига оид саволлар очиқлигича қолмоқда, деди у.

CABAR.asia мухбири Андижон вилоятидаги хавфли чиқиндилар утилизация қилинадиган чиқиндихоналардан бирида бўлди. Ушбу ёпиқ полигони “Andijon Special Eko Trans» МЧЖ Андижон шаҳридан тахминан 40 дақиқалик масофада жойлашган.

2024-06-25 10.14.42
2024-06-25 09.42.31
2024-06-25 09.42.24
2024-06-25 09.42.36
2024-06-25 09.42.16
2024-06-25 10.14.42
2024-06-25 09.42.31
Фотосуратдан кӯриниб турибдики, полигон жуда яхши жиҳозланган.  У тоғли ҳудудда жойлашган, уйлардан узоқда ва яхши қӯриқланади. Бироқ у ерда чиқинди қанчалик яхши утилизация қилинишини аниқлашнинг имкони бӯлмади.

Тиббий чиқиндилар хусусий компаниялар томонидан утилизация қилинади

2018-йилдан буён Ӯзбекистонда хусусий компаниялар чиқиндилар, жумладан, тиббий чиқиндилар билан шуғулланади.  Бу чиқиндиларни тӯплаш ва утилизация қилиш тизимини такомиллаштириш, бу соҳага сармоя жалб этиш мақсадида амалга оширилди.

Санитария тозалаш корхоналарини  ҳар томонлама қӯллаб-қувватлаш, уларга турли имтиёз ва преференциялар бериш, давлат-хусусий шериклик муносабатлари асосида амалга оширишни кенгайтириш мақсадида 2022-йилда Ӯзбекистон Республикаси  Президентининг “Чиқиндилар билан ишлаш тизимини ислоҳ қилиш” бӯйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тӯғрисидаги 189-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур фармонга кӯра, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлардан ундириладиган бир қатор мажбурий йиғимлар, жумладан, даромад солиғи ва ижтимоий солиғи  бекор қилинди ва бошқа қатор имтиёзлар берилди. Мазкур имтиёзлардан ташқари, 7-10 йил давомида ушбу компанияларга қаттиқ майший чиқиндиларни бошқариш соҳасида хизмат кӯрсатишга ихтисослашган, давлат корхоналари балансида бӯлган барча махсус техника ва автотранспорт воситалари  берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йилдаги “Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тӯғрисида”-ги қарорига мувофиқ, утилизация, шу жумладан, тиббий чиқиндиларни йӯқ қилиш мамлакат тиббиёт муассисаларидан буюртмалар қабул қилувчи хусусий компаниялар қӯлига топширилди.

Масалан, пойтахт Тошкент шаҳрида тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш билан Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемология назорати маркази (SES) тасарруфидаги бир қанча корхоналар – “UTILMED-SERVICE”, “Utilizatsiya.uz” ва бошқалар шуғулланади.

“UTILMED-SERVIS” корхонаси директори Улуғбек Абдуқодировнинг айтишича, ӯзи раҳбарлик қилаётган корхонада уч йилдан буён яроқлилик муддати ӯтган дори воситалари ва барча турдаги тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланади.

“Бизда асосан тиббиёт муассисалари, шифохоналар, дори-дармонларни импорт қилувчилар, яъни фармасевтика идоралари ва бошқалар мурожиат қилишади. Лекин алоҳида махсус рухсат талаб қиладиган зарарли (хавфли) чиқиндилар ҳам бор, биз уларни утилизация қилиш билан шуғулланмаймиз”, – деди Улуғбек Абдуқодиров.

Унинг сӯзларига кӯра, ҳеч бир тиббиёт муассисаси муфел печларидан тиббий чиқиндиларни ёқиш учун фойдаланишга ҳақли эмас, чунки бу ноқонуний ҳисобланади. Бундай қонунбузарликлар содир бӯлмаслигини шаҳар СЭС қаттиқ назорат қилади, деди у.

“Муфел печларини фақат шаҳар ташқарисида ишлатиш мумкин, лекин ҳеч қандай шароитда шаҳар ичида эмас. Ҳатто шаҳар ташқарисида жойлашган шифохоналар ҳам муфел печларидан фойдаланишдан воз кечди, чунки СЭС аҳоли турар жойда ушбу печлардан фойдаланган ҳар бир кишини жаримага тортади”, деди Абдуқодиров.

Унинг сӯзларига кӯра, СанПиН ва Экология қӯмитаси стандартларига мувофиқ, тиббий чиқиндиларни йӯқ қилиш жойи турар-жой биноларидан 500 метрдан яқин бӯлмаслиги керак. Уларнинг компанияси тиббий чиқиндиларни оғирлиги 1 ва 2 тонна бӯлган иккита махсус печда, 1000 C° ҳароратда йӯқ қилади.

Унинг сӯзларига кӯра, уларнинг корхонаси Тошкент вилоятида жойлашган бӯлиб,  тасдиқланган санитария меъёрлари, қойдалари ва гигиена стандартлари (СанПиН) ва Экология қӯмитасининг барча стандартларига тӯлиқ жавоб беради.

Абдуқодировнинг айтишича, тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш тартиби протоколга мувофиқ ва махсус комиссия хулосаси асосида амалга оширилади.

“Аввало, қайта ишлашга муҳтож ташкилотлар бизга шаҳар ёки туман Экология қӯмитасининг хулосасини олиб келади, сӯнгра шу хулоса асосида комиссия тузилади. Корхона ходимлари комиссия аъзолари билан биргаликда чиқиндиларни ёқиш йӯли билан утилизация қилади, шундан сӯнг ҳужжат- иш тугаганлиги тӯғрисидаги далолатнома тузилади ва бу чиқиндиларни ёқиш жараёнида ҳозир бӯлган барчага тарқатилади”, – деди у.

Тиббий чиқиндилар соғлиқни сақлаш муассасаларида қандай йиғилади?

Тошкентдаги шифохоналардан бирининг шифокори Умида Ҳакимова ( исми ӯз илтимосига кӯра ӯзгартирилган) уларининг шифохоналарида тиббий чиқиндилар қандай утилизация қилинаётгани ҳақида CABAR.asia мухбирига гапириб берди.

Унинг сӯзларига кӯра, ишлатилган бинт, пахта, қӯлқоп каби чиқиндилар аввал дезинфекция қилувчи 0,5% ли натрий гипохлорит эритмасига 10 дақиқа давомида намланади, сӯнгра майший қӯлқоплар билан сариқ рангли белгили махсус идишга ӯтказилади. Буларнинг барчаси касалхонадаги ихтисослаштирилган ахлат қутисига, шунингдек, сариқ стикер билан ташланади.

2024-06-25 09.42.51
2024-06-25 09.41.44
2024-06-25 09.41.51
2024-06-25 09.42.51
2024-06-25 09.41.44
“Сариқ белги чиқиндилар қайси тойфага тегишли эканлигини билдирувчи белгидир.Чиқинди машинаси келганида эса ишчилар бу ахлатни қолган ахлатга аралаштириб бӯлмаслигини билишади. Кейин сариқ белгиси бӯлган бу қутини шаҳар ташқарисига утилизация қилиш учун олиб кетишади”, – деди шифокор.

СанПиН стандартларига мувофиқ шприцлар ва қон қуйиш тизимлари ҳам дезинфицияли эритма билан намланади. Кун давомида тӯплаган барча тиббий чиқиндилар муфел печларида ёқилади.

Ҳамшира барча тиббиёт ходимлари чиқиндини утилизация қилишни билишини ва умуман, бу чораларга риоя қилинаётганини таъкидлади.

Унинг фикрига Андижон вилоят шифохонасидаги ҳамкасби Шахноза Ниёзова (исми ӯзгартирилган) ҳам қӯшилади ва унинг айтишича, умуман олганда, барча тиббиёт ходимлари тиббий чиқиндилар билан ишлаш ва утилизация қилиш қойдаларини ёддан билишади. Аммо тиббиёт ходимларидан бири хато қилиши мумкин.

“Хӯш, баъзида шундай вазиятлар бӯладики, сиз жуда чарчаганингизда, мия секинлашади ва буннинг акси содир бӯлади”, деди у.

Айни пайтда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ӯзгариши вазирлигининг жамоатчиликка ошкор бӯлишни истамаган мутасаддиларидан бири мамлакатнинг аксарият ҳудудларидаги муфел печларининг деярли ярми стандартларга жавоб бермаслигини айтди.

Унга кӯра, улар мамлакат бӯйича 176 тиббиёт ташкилотида чиқиндиларни утилизация қилиш ҳолатини ӯрганган. Маълум бӯлишича, улар бир кунда 9780,3 кг тиббий чиқиндилар (тизимлар, шприцлар, қӯлқоплар, бутилкалар, пахта момиғи, бинт ва бошқалар) ҳосил қилади.

“Ҳосил бӯлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳолати ӯрганилганда маълум бӯлдики, асосан чиқиндилар муфел печларида ёндириб йӯқ қилинади. Ӯрганилаётган объектларда  муфел печларининг 52 фойзи белгиланган санитария-экологик талабларга қисман жавоб беради, 48 фойзи муфел печлари талабларга жавоб бермайди. Яъни, улар аҳоли гавжум жойларга яқин қурилган, улар ҳаво ӯтказмайдиган, мӯрилар белгиланган баландликдан паст ва ҳоказо”, – деди расмий.

Ӯзбекистон ҳукумати нотӯғри утилизация қилиш хавфини камайтириш учун нима қилмоқда?

Ӯзбекистон ҳукумати чиқиндиларни утилизация қилиш билан боғлиқ муаммолар, айниқса, хавфли муаммолар муҳимлигини англаган ҳолда, ӯз ва хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб қилган ҳолда, ушбу жараёнларни тартибга солиш бӯйича босқичма-босқич ишларни амалга оширмоқда.

Масалан, 2023 йил 26 январ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг Пскент туманида (пойтахтдан 50 км узоқликда) тиббий чиқиндиларни зарарсизлантириш учун полигон қуриш тӯғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда айтилишича, полигон қуриш учун  Гулистон маҳалласи ҳудудидан қишлоқ хӯжалигида  фойдаланилмаётган 1,5 гектар ер участкаси ажратилган. Мазкур ердан фойдаланиш ҳуқуқи Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига берилди.

Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемология осоишталиги  ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш  қӯмитаси ЮНИСЕФ  ва Глобал жамғарма каби ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, тиббий чиқиндиларни бошқариш тизими учун кадрлар тайёрлаш бӯйича иш олиб бораётгани ҳақида хабар берди.

Ӯзбекистон экологларини тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш муаммолари ташвишга солмоқда

Ва шунга қарамай, тиббий чиқиндиларни сақлаш ва йӯқ қилиш билан боғлиқ вазият экологларни хавотирга солмоқда.

Ӯзбекистон Республикаси Давлат экологик экспертиза маркази бош эксперти Максим Малишев CABAR.asia билан интервюсида тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш муаммосини тӯлиқ ҳал этиш ҳали узоқ эканлигини ва бу катта харажатларни талаб қилишини айтди.

Президент қарорига кӯра, ҳар бир туманда печлар ӯрнатилиши шарт. Ва улар агар барча зарур чораларга риоя қилган ҳолда ӯрнатилса, у ҳолда атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи минимал бӯлади, деб ҳисоблайди Малишев.

“Ҳозирда Ӯзбекистонда тиббий чиқиндилар СЭС стандартларига мувофиқ утилизация қилиши лозим. 2023-йилда Президент қарори билан чиқиндиларни бошқариш бӯйича янги лойҳа ташкил этилган эди. Бу ҳар бир маҳаллада амалга оширилади ва бу билан йирик тадбиркорлар шуғулланади. Уларда куйдирувчи печлар бӯлиши талаб қилинади. Ва бу ёқиш печлари атроф-муҳитга таъсир қилмаслиги керак.  Улар барча талабларга жавоб бериши лозим. Масалан, куйдирувчи печлар одамлар яшайдиган жойлардан камида 2 км узоқликда жойлашган бӯлиши керак. Амалиёт шуни кӯрсатадики, уларни махсус печларда тӯғри ёқмаса, атроф-муҳитга катта зарар етказилади”, – деди у.

Экологлар тиббий чиқиндиларнинг аҳоли томонидан қандай утилизация қилишидан ҳам кӯпроқ ташвишланмоқда.

Собирхон Машрабовнинг айтишича, тиббиёт муассасаларида тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш қойдаларига амал қилинса, аҳоли билан боғлиқ вазият бутунлай бошқача.

“Аҳоли хавфли чиқиндиларни утилизация қилишга ӯргатилмаган. Бундай тадбирлар ҳақида фақат шифокорлар билишади. Қолаверса, мамлакатимизнинг аҳоли пунктларида  бундай чиқиндиларни йиғиб ва йӯқ қилиш учун алоҳида чиқинди контейнерлари йӯқ”, – деди у.

Аҳоли ӯртасида энг хавфли чиқинди-эскирган, синган, таркибида зарарли элеметлар бӯлган термометрлар, симобли тонометрлар, яроқлилик муддати ӯтган дори воситалари ҳам бӯлиши мумкин, – дейди Машрабов.

“Албатта, энг хавфли тиббий чиқиндилар ихтисослашган муассасаларда тӯпланган. Тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар бор, уларга маош тӯланади,  келиб чиқиндини йиғиштириб олиб, утилизация қилиш учун олиб кетишади. Аммо бир нечта ампулалар ва шприцларни утилизация қилиш учун махсус хизматларни чақирмайдиган оддий одамлар ҳақида  нима дейиш мумкин? Одамлар оддийгина тиббий чиқиндиларни жамоат ахлат ташлаш пунктларига ташлайди”, – деди у.

Мутахассиснинг фикрича, мамлакатда хавфли чиқиндиларни тӯплаш ва утилизация қилиш энг нозик мавзулардан биридир.

“Ҳозирги кунда  мавжуд санитария меъёрларига риоя қилинмаяпти. Экологлар бунга эътибор беришлари керак. Сурхондарёда, Қашқадарёда, Самарқандда, Андижонда ва Фарғонада бу мен учун оғирли мавзу, билишимча, улар мавжуд меъёрий ҳужжатларга мос келмайди”, – деди эколог.

Чиқиндиларни утилизация қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланаяпти

Айни пайтда, чиқиндиларни йӯқ қилиш соҳасида ҳамма нарса у қадар силлиқ эмаслигидан ELTUZ телеграм каналида нашр этилган  мақола гувоҳлик беради.

Ушбу нашр журналистлари томонидан олиб борилган текширув муаллифлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қӯмитаси раисининг собиқ ӯринбосари Исломбек Боқижоновни ӯз мансаб мавқейдан фойдаланиб, коррупциявий схемалар яратишда айбламоқда.

“Исломбек Боқижонов ӯзининг яқин қариндоши, укаси Шахобиддин Боқижонов номига МЧЖ “BIO TECH ECO” ва МЧЖ “BI SAY” ташкил этиб, ҳамда яқин дӯсти, Қумита ҳузуридаги “Корхоналарни санитария тозалаш” республика ихтисослаштирилган бирлашмаси директори Отабек Раҳбаров номига МЧЖ “Махсус санитария транс водийси”ни яратди”, – дейилади текширувда.

“Элтуз” инсайдерларига кӯра, аукционга қӯйилган “энг даромадли ҳудудлар”нинг 80 фойздан ортиғи ушбу амалдорларнинг яқин қариндошлари ва дӯстларига тегишли корхоналарга берилган.

Ушбу телеграм-канал муаллифлари мансабдор шахсларнинг ноқонуний фаолиятининг бошқа тафсилотларини ҳам тақдим этади.

2022-йил октябр ойида Экология давлат қӯмитаси раисининг икки ӯринбосари Умарбек Халилов ва Исломбек Боқижонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Уларни ишдан бӯшатиш сабаблари келтирилмаган.

Нима қилиш керак?

Глобал иқлим ӯзгариши ва атроф-муҳитнинг таназзулга учраши билан боғлиқ катта муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар хавфли майший чиқиндиларни утилизация қилишга алоҳида эътибор қаратиш, уларни тӯғри сақлаш ва дезинфекция қилиш  чораларини кучайтиришни тавсия қилмоқда.

Машрабовнинг фикрича, аҳолини хавфли чиқиндиларни тӯғри йиғиштиришга ӯргатиш лозим. У мамлакатнинг аҳоли пунктларида тиббий чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида идишлар ӯрнатишни тавсия қилади.

Экспертнинг фикрича, тиббиёт, фармацевтика ва ветеринария чиқиндиларини ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш тизимини халқаро талаблар асосида тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқариш зарур.

Экологларнинг ишонишича, даволаш-профилактика ва ижтимоий хавфсизликни ҳисобга олган ҳолда уларнинг бошқарув тизимини ислоҳ қилиш зарур; инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсир кӯрсатишнинг олдини олиш мақсадида тиббиёт ва илмий-тадқиқот муассасаларида тиббий чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш керак.

Улар полигонларга юбориладиган тиббий чиқиндилар миқдорини камайтириш, тиббий чиқиндиларни ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш билан боғлиқ жараёнларда давлат-хусусий шериклик амалиётига алоҳида эътибор қаратиш, бу жараёнларда янги технологияларни қӯллашни таклиф қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.