1 апрелдан бошлаб тератрлар, кинотеатрлар ва концерт залларининг фақат ярми тўлдирилади

Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида бир қатор чекловларни ўрнатишни маъқуллади, – деб ёзади “Газета” нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
 
Республика махсус комиссияси 1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловларни ўрнатмоқда. Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланмоқда.
 
Бундан ташқари, театр, кино, ва концерт дастурларини ташкил этишда бир қанча чекловлар ҳам қўйилмоқда:

·         томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда бўлишларини таъминлаш;
·         саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;
·         саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;
·         томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;
·         саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);
·         томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга «Фақат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг» ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;
·         томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Хабарда томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилиши таъкидланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.