1 сентябрдан бошлаб пенсия ва нафақаларни ошириш режалаштирилмоқда

1 сентябрдан бошлаб пенсия ва нафақаларни ошириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Президентнинг тегишли фармони пайшанба куни имзоланиши керак, дея хабар беради «Газета.uz» нашри ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда.

Ҳужжатга мувофиқ, мазкур санадан бошлаб қуйидагилар ошади:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 262470 сўм (ҳозир — 238610 сўм);
  • энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 513350 сўм (466680 сўм);
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — 513350 в месяц (466680 сўм);
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 315030 сўм (286390 сўм);

Бундан ташқари, фармонда 14 ёшгача болалари бўлган оилалар учун нафақа олувчилар сонини 2 баравар ошириш (345 мингдан 700 минггача), 2 ёшгача бўлган болага қараш учун нафақа олувчилар сонини 20 фоизга (333 мингдан 400 минггача) ва моддий ёрдам олувчилар — 13 фоизга (89 мингдан 100 минггача) ошириш кўзда тутилган.

Июль-сентябрь ойларида тугайдиган тўловлар автоматик равишда олти ойга узайтирилади. Бола парвариши бўйича нафақа олувчилардан ҳужжат топшириш учун яна бир бор мурожаат қилишлари талаб қилинмайди.

Қарорни амалга ошириш доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлари вакилларининг ойлик даромади 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг харажатлари 1 трлн сўмга кўпаяди. Улар жамғарма маблағлари ҳисобидан, шунингдек, 2018−2019 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган фоизсиз кредитни қайтариш ҳисобидан (2 трлн сўм) молиялаштирилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.