1 сентябрдан яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бошланади

1 сентябрдан яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бошланади

“Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра, прописка қилиш тартибига оид амалдаги низом 2020 йил 1 сентябрга қадар амал қилади, – дея хабар беради Ўзбекистон Адлия вазирлиги.

Янги Низомга мувофиқ, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).
 
Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади. Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади (ҳозирда 3 кун).

Бош саҳифадаги фотосурат: “Правда Востока” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.