1 январдан бошлаб ўқув ҳафтасининг давомийлигини олий ўқув юртларининг ўзи белгилайди

31 декабрь куни “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий ўқув юртларида ўқув жараёни аста-секин кредит-модулли тизимга ўтказилади.
 
Бундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

– олий таълим муассасалари  ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш олий таълим муассасалари талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;

– таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади;

– олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.