10 ёшли бола ҳалок бўлган Тошкентнинг Сирғали туманидаги пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатилди
26 ноябрь куни Тошкентнинг Сирғали туманидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 10 ёшли С.М.ни машина уриб юборган, бола олинган жароҳатлардан воқеа жойида вафот этган.
27 ноябрь куни бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Тошкент шаҳар ҳокимига бола ҳалок бўлган пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш ҳақида мурожаат юборганди. Аризада фуқароларнинг ушбу масала бўйича бир неча бор қилган мурожаатлари натижа бермагани ва чоралар кўрилмагани кўрсатилганди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўз мурожаатига жавоб олди. Алия Юнусованинг Anhor.uz нашрига берган маълумотига кўра, 10 ёшли бола ҳалок бўлган жойга светофор ва чақирув тугмачаси ўрнатилган.
Улашиш:
Шарҳлар