Ўзбекистонлик ўқувчилар ўсмирлар орасида шахмат бўйича жаҳон чемпионига айланди
Шу йилнинг 13 июнь куни Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари орасида рапид ва блитц бўйича жаҳон шахмат чемпионати бошланди. Унда дунёнинг 27 та мамлакатидан 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёш тофиаларидаги қизлар ва ўғил болалар иштирок этмоқда.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонни тақдим этаётган Жавоҳир Синдоров ва Исломбек Синдоровлар ўз ёш тоифаларида рапид ва блитц бўйича ғолибликни қўлга киритди. Хусусан, Жавоҳир 9 ёшгача бўлган ўғил болалар орасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган бўлса, Исломбек 7 ёшгача бўлган ўғил болалар орасида чемпионликни қўлга киритди, деб ёзади Узинформ.
Шахмат бўйича ўсмирлар орасида кечаётган ушбу жаҳон чемпионати 27 июнга қадар давом этади.
Улашиш:
Шарҳлар