Россияда учта ўзбекистонлик фуқаро зўрлик билан қафасда сақланган
Россиянинг Псков шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқаросини дўппослаш ва уларни ноқонуний озодликдан маҳрум этишда айбланаётган учта эркак судланади.
Россия ТҚнинг Псков области бўйича Тергов бошқармаси Псков шаҳри бўйича Тергов бўлими томонидан 25 ёшдан 31 ёшгача бўлган учта эркакка қарши қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ишлари якунланди. Улар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ноқонуний озодликдан маҳрум этишда айбланмоқда.
Тергов ишларига кўра, 2013 йил 4 июнь куни айбланувчилар ишлаб чиқариш базаси ҳудудида бўла туриб, уларга паспортларини беришдан бош тортган 23 ёшдан 34 ёшгача бўлган ўзбекистонлик уч нафар ишчини қаттиқ дўппослаган. Кейин эса уларни қафасга қамаб, бир неча соат давомида ушлаб турган.
Айни пайтда тергов томонидан етарли далиллар базаси тўпланган бўлиб, жиноят иши тасдиқланган айлов хулосаси билан биргаликда судга кўриб чиқиш учун юборилди.
Шарҳлар