Фарғона вилояти ҳокимлиги Қўқонда 13,5 кг келадиган олтин топилганини тасдиқламади

Фарғона вилояти ҳокимлиги Қўқонда 13

Шу кунларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳри сувоқова ходимлари шаҳарнинг эски қисмида канализация қувурларини алмаштириш ишлари вақтида оғирлиги 13,5 кг бўлган олтин қуймасини топиб олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, деб ёзади Дarakchi.uz нашри.
 
Манба сифатида ИНТЕРФАКС ахборот агентлигини кўрсатган Anons.uz тарқатган хабарга кўра, олтин тўртбурчак ғишт шаклида бўлган. Унинг сиртидаги битикларга тўла аниқлик киритилмаган ва у кўп вақт ер остида ётган. Хабарларда ёзилишича олтинни топиб олган беш нафар ишчи  олтинни мутасадди идораларга топширган. 
 
Даракчи.uz сайти мазкур хабарни тасдиқлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан боғланган. Бироқ ҳокимлик вакиллари ушбу воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтган.
 
Фотосурат: Anons.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.