АҚШ президентининг Фан масалалари бўйича вакили билан учрашув

АҚШ президентининг Фан масалалари бўйича вакили билан учрашув

2017-йилнинг 6-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили, Тафтс Университети қошидаги Атроф-муҳит институти директори Линда Абриола билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари нуқтайи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
 
2010-йил декабр ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасидаги фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш мазкур йўналишдаги шерикчиликни кенгайтириш имконини бергани қайд этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.