Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили учун иш шароитлари яратилди
Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили фаолиятини ташкил қилиш ҳақида» қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакилининг олдинроқ тасдиқланган лавозими Ўзбекистон ТИВ аппарати тузилмасига киритилган.
Унга учта ходим бириктирлди, автомашина ва тўлақонли ишлаши учун барча зарур нарсалар ажратилди . Мазкур ҳужжатда унинг фаолиятининг асоси бўладиган Низом тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Anhor.uz бир оз олдинроқ Исматулла Иргашевни бу лавозимга тайинлангани ҳақида хабар қилган эди. Шу билан бирга Ўзбекистон мудофаа вазирлиги раҳбарияти Афғонистондаги вазият ёмонлашганидан хавотирда эканлиги ҳам айтиб ўтилганди.
Махсус вакил Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий курси, Ҳукумат қарорлари ва Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик масалалари бўйича жорий кўрсатмаларини тўкис амалга оширишни таъминлайди.
У, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро сиёсий, иқтисодий ва инсонпарварлик ташаббусларини амалга оширишга жалб этилган вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориши лозим..
Улашиш:
Шарҳлар