ЮНИСЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари баёнот берди
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн яқинда ҳалок бўлган 17 ёшли Жасурбек Иброҳимов оиласига ҳамдардлик билдириб баёнот берди, шунингдек ўқув муассасаларидаги болаларга нисбатан зўравонликга эътибор қаратишга чақирди.
“Кўплаб одамлар ўқув муассасаларидаги болаларга нисбатан зўравонликдан кўз юмади. Зўравонликка учраган болаларнинг аксариятида бу ҳақда очиқ гапириш учун ишонч ва катталар билан ўз хавфсизлигини таъминлаш учун гаплашиш механизми мавжуд эмас” – деб таъкидлади ЮНИСЕФ вакили.
У вақт ўтиши билан ижтимоий динамика ўзгариши ҳамда интернет ва уяли телефон сингари ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўсиб бораётгани боис болалар тобора хўрлашнинг янги шаклларига тобора дуч келишаётганини таъкидлади.
“Бундай ҳолатларни ҳал этиш учун ўқитувчи ва ота-оналарни ўқитиш, болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилувчи одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва уларга амал қилишни таъминлаш каби йўллар мавжуд”, — деб ҳисоблайди Грауманн.
Унинг сўзларига қараганда, ЮНИCEФ болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турларига, жумладан, таълим муассасаларида безориликка қарши курашда ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Боровский номидаги коллеж 2-курс ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Хабарларга кўра, у 3 май куни бўлган муштлашувда оғир жароҳат олган.
Ҳодиса юзасидан коллежнинг 2-курс ўқувчиси Исломбек Тўлаганов қамоққа олинган, тергов ишлари Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев томонидан шахсан назоратга олинган.
Шарҳлар