Шохжаҳон Эргашев: 50 сония ичида нокаут
Профессионал боксчи, ўзбекистонлик Шохжаҳон Эргашев Россиянинг Флойд Мэйвезер академиясида тожикистонлик Суннатилла Раҳматуллаевга қарши ўзининг ўнинчи жангини ўтказди.
Учрашувга тайёргарлик жараёнида Эргашев чап қўлини жароҳатлагани боис унинг рингга чиқа олиши савол остида эди. Кучли зарба олдинги синган жойдаги эски жароҳатнинг зўрайишига олиб келди. Спортчи бироз вақт гипсланган қўл билан юришига тўғри келган бўлса-да, у ишонч билан рингга чиқишга тайёрлигини билдирди.
6 раундга мўлжалланган жанг бор-йўғи 50 сонияда якунланди. Ўз рақибини нокаутга учратиш учун ўзбекистонлик боксчига айнан шунча вақт керак бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар