Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Учтепа туманида бўлди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Учтепа туманида бўлди

Амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан бевосита танишиш ҳамда халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни пойтахтнинг Учтепа туманида бўлди.

Президент туманда қурилиши режалаштирилаётган маданият ва истироҳат боғининг лойиҳаси билан танишди. 

Боғда замонавий, хавфсиз, энергия тежовчи аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширувчи ўйин автоматларини ўрнатиш, сузиш бассейни, фавворалар, китобсеварлар учун махсус зоналар, скейт-ареналар, гуллар оранжереяси, савдо пунктлари, автомобиль турадиган жойлар ва бошқа инфратузилма иншоотларини барпо этиш кўзда тутилган.  

Президент маданият ва истироҳат боғининг лойиҳасини янада такомиллаштириш, унинг ҳудудида замонавий кинотеатр, кутубхона ва бошқа зарур муассасаларга эга гипермаркет қуриш кераклигини қайд этди. Шунингдек у қурилишда Жанубий Корея, Япония каби давлатларнинг тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади ва мансабдор шахсларга керакли топшириқларни берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.