Польша йилига 2.5 минг нафар ўзбекистонликни иш билан таъминлаш ниятида
Ўзбекистон Польшанинг JP Construct sp.z.o.o. билан Ўзбекистон фуқароларини Польшада меҳнат фаолиятига жалб қилиш ва ёллаш ҳақида битим имзолади, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
Поляк компанияси мазкур Европа давлатида ҳар йили 2,5 минг ўзбекистонликларга иш бериш ниятида.
Ҳозирги пайтда JP Construct sp.z.o.o. компанияси 50 кишини ажратиб олди, улар жўнаб кетишга тайёргарлик кўришяпти. Арроу кадрлар агентлигидан ҳайдовчилар, совутгич цехлари ходимлари ва бошқа мутахассислик вакиллари учун буюртмалар олинган.
Ишга жойлашадиган номзод маҳнатга лаёқатли ва соғлом бўлиши, малака ва тажрибага эга бўлиши, мамлакатнинг тилини ва қонунларини бир қадар билиши керак, деб хабар қилади Спутник нашри.
Шарҳлар