ЕИ Марказий Осиё бўйича янги стратегия лойиҳасини тайёрламоқда
Европа Иттифоқи 2019 йил охиригача Марказий Осиё бўйича янги стратегия лойиҳасини тайёрлайди. Бу ҳақда 19 июнь куни Люксембургда ЕИ мамлакатлари ТИВнинг раҳбарлари томонидан маъқулланган хулосаларда сўз боради.
ЕИнинг 2007 йилда қабул қилинган жорий стратегияси Марказий Осиёдаги собиқ бешта совет республикаси – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон билан ўзаро сиёсий алоқа моделидан иборат эди.
Ҳозирча янги стратегия бўйича конкрет ҳеч нима қарор қилинмаган бўлса-да, ЕИнинг ташқи ишлар бўйича Кенгаши бир нечта соҳани таъкидлаб ўтмоқда.
“Минтақадаги инсон ҳуқуқлари бўйича жиддий таҳдидларни, шу жумладан гендер масалаларини инобатга олган ҳолда, Кенгаш яна бир бор тегишли тарздаги бошқарув, ҳуқуқнинг устунлиги ва инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари билан мазмунли мулоқотни давом эттиришнинг аҳамияти ҳақида билдиради”, – дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, унда “Ташқи ва ички босимдан эркин бўлган мустақил медиамуҳитнинг аҳамияти” ҳақида ҳам сўз боради. Мазкур ҳужжатда айтилишича, ЕИ минтақа фаолиятида Афғонистоннинг фаолроқ иштирокига эришишга интилмоқда.
Энергетика масалаларида ЕИ Жанубий газ коридорини узайтириш мажбуриятини оляпти. Айни пайтда ушбу коридор орқали Озарбайжондан Европага газ транспортировкаси кўзда тутилган.
Бундан ташқари, хулосаларда Брюссель “ўзининг барқарор механизмларни ривожлантириш борасидаги тажрибасини тақдим этиш ва Европа молия институтлари билан инвестицион ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш йўли билан Марказий Осиёда тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришни давом эттириш” ниятини ҳам билдирган.
Манба: Марказий Осиё янгиликлари
Шарҳлар