Юнусобод туманида фоҳишахона фош этилди
Тезкор тадбирларни ўтказиш жараёнида С.Н. Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган ўз хонадонида фоҳишахона ташкил этгани аниқланди. У фуқаролар Р. ва К.га 40 000 сўм эвазига ўз хонадонини тақдим этган.
Мазкур факт юзасидан Юнусобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозир мазкур иш юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Юқорида кўрсатилган шахсларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилди, шу муносабат билан фамилия ва исмларнинг ҳар қандай тўғри келиши, тасодиф ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар