21 июлдан ичимлик суви ва канализация хизматлари қимматлашади
Тошкент шаҳар ҳокими аппаратининг Молия бўйича бош бошқармаси томонидан тасдиқланган Декларацияга мувофиқ 2017 йил 21 июлдан Тошкент шаҳрида ичимлик суви ва шаҳар канализациясидан фойдаланганлик учун янги тарифлар жорий этилмоқда.
“Сувсоз” ДУК берган хабарга кўра, янги нархлар 4 июль куни пойтахт ҳокимлиги томонидан тасдиқланган.
Аҳоли учун бир кубометр ичимлик сувининг қиймати 180 сўмдан 190 сўмгача (1,5 коэффициент билан – 270 сўмдан 285 сўмгача), канализация хизматлари эса 115 сўмдан 155 сўмгача ошади.
Марказий иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда ҳисоблагич бўйича тўлаганда, бир кубометр сув қиймати 500 сўмни ташкил этади (ҳозир – 410 сўм), марказлашмаган иссиқ сув таъминотига эга уйларда – 345 сўм (ҳозир 295 сўм).
Шарҳлар