Бу эркин конвертациянинг бошланишими?

Бу эркин конвертациянинг бошланишими?

30 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор имзоланди. Ушбу ҳужжага кўра Биржадан ташқари валюта бозорида чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш бўйича амалиётларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгаришлар киритилди.
 
Хусусан, “Чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш бўйича амалиётларни ўтказишда ваколатли банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида ўтган ҳафта давомида ўтказилган банклараро савдо сессияларида қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати қўлланади” деган 19-банд ўз кучини йўқотган деб тан олинди.  
 
Бундан ташқари, низомнинг 43-банди ҳам ўзгартирилди. Эндиликда “Биржадан ташқари валюта бозоридаги амалиётлар ваколатли банклар томонидан бозор курси тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади”.
 
Бундан олдин бундай амалиётлар “Банклараро охирги савдо сессиясида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин курс бўйича” амалга оширилар эди.
 
Манба: Коммерсант.уз

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.