Паспорт режимини бузганлик учун санкциялар бироз юмшатилди

Паспорт режимини бузганлик учун санкциялар бироз юмшатилди

2017 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Бундан олдин қонунда паспортга эга бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинчалик ёки доимий пропискасиз ёки яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмасдан яшаши, паспортни қасддан бузиш, шунингдек паспортни эҳтиётсизлик билан сақлаш …  энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жаримага тортишга сабаб бўлиши кўрсатилганди.

Энди эса жарима миқдори энг кам иш ҳақининг ярмидан уч бараваригача миқдорда қилиб белгиланди.

Паспорт режимини бузганлик учун жарима суммаси киритилган ўзгаришларга мувофиқ ундирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.