Сохта абитуриентлар компьютер тизимини алдай олмади
Тошкент Ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) абитуриентларни бошқариш ва идентификациялаш тизими 16 нафар сохта абитуриентни аниқлаш имконини берди.
Абитуриентлар турли усуллар ёрдамида биометрик паспорт маълумотлари асосидаги кузатув тизимини алдашга уринган, ҳолбуки уларнинг айримлари ҳатто курсантларнинг ҳарбий формасини кийган эди.
Тест имтиҳонларини ўтказиладиган жойларда ўрнатилган тизим жуда ишончли бўлиб чиқди.
Шунингдек, тест топшириқларини ечишда фойдаланиш учун турли йўллар билан олиб кирилган 100 дан ортиқ мобил қурилма ҳам топилган.
Шу йилнинг 5 июль куни ТАТУнинг махсус факультетига жами 450 нафар абитуриент тест имтиҳонини топширди.
Улашиш:
Шарҳлар