Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ходими Наманганнинг янги ҳокими этиб тайинланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзинниг Наманганга қилган ташрифи якунлари бўйича вилоятдаги масъул раҳбарлар ва фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Ҳоким лавозимида фаолият кўрсатаётган даврида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун вилоят ҳокими Баҳодир Бекхўжаев эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.
У билан бирга Наманган вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Тўлқин Дадабоев ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида департамент мудири лавозимида ишлаб келаётган Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди.
Фотосурат: Uznews.uz
Улашиш:
Шарҳлар