«Ўзавтосаноат» компанияси “Landi Renzo” билан ҳамкорлик қилади
“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ва Италиянинг «Landi Renzo S.p.A.” компанияси «Avtosanoat – Landi Renzo» қўшма корхонасини ташкил этди, дея хабар беради Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси (НЭИИЗ)нинг матбуот хизмати.
Мазкур корхона “Сиқилган табиий газга ўтказиш учун 25 000 дона миқдорида капот ости ускунасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.
Лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичида корхона таъсисчилари томонидан $1,8 млн. маблағ инвестиция қилинади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган бўлиб, унинг ишлаб чиқаришни ўзлаштириш жараёнидаги улуши аста-секин ошириб борилади, шунингдек янги иш ўринлари ҳам яратилади.
Бугунги кунда халқаро бозордаги улуши 30%ни ташкил этувчи «Landi Renzo S.p.A.” компанияси автотранспорт воситалари учун суюлтирилган нефть гази ва метандан муқобил ёқилғи турлари сифатида фойдаланиш учун компонентлар ва тизимларни ишлаб чиқариш соҳасида дунёдаги етакчи компания ҳисобланади.
Шарҳлар