1,2 трлн сўмдан ортиқ ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш фактлари аниқланди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан фаолиятида солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилган «шубҳали» корхоналар рўйхати янгиланмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.

Дастлабки аниқланган 396 та ва иккинчи босқичда аниқланган 129 та шубҳали корхоналар қаторига учинчи босқичда яна 53 та корхона киритилди.

Жорий йилнинг 19 март ҳолатига республикамиз бўйича жами 8 796 та корхонада 1 284,5 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада, 8 529 та, яъни 97 фоиз корхонада (1 214,6 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– шундан, 100 та, яъни 1,1 фоиз (23,5 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

– 267 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 46,4 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шу йил февраль ойида солиқ қўмитаси томонидан қарийб 500 млрд сўмлик “қалбаки” битим тасдиқланди. Солиқ текширувлари давом этмоқда, дея хулоса қилади қўмитадагилар.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.