Ўзбекистонда юзга яқин божхоначи МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди

Ўзбекистонда юзга яқин божхоначи МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари мамлакат ҳудудига ноқонуний, контрабанда товарларининг кириб келишини олдини олиш мақсадида махсус операция ўтказди, дея хабар беради Кун.уз нашри 12news.uz га таянган ҳолда.

«Новый век» нашрининг Ўзбекистон божхона органларидаги манбаларга асосланиб хабар беришича, МХХнинг махсус операцияси натижасида Давлат божхона қўмитасининг турли бўлинмаларида ишловчи юзга яқин ходим, хусусан, қўмитанинг контрабандага қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг икки нафар  ўринбосари ҳам ҳибсга олинган.

12news.uz нашрининг қайд этишича, ушбу хабар ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Бундан олдин, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Бош прокуратурасининг «Ҳуқуқ» газетаси Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари божхона қоидаларини қўпол равишда бузиб, мамлакат ҳудудига озиқ-овқат ва халқ хўжалиги молларини ноқонуний равишда олиб кириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйгани ҳақида хабар берганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.