Тошкентдаги омборда юз берган ёнғин 100 метр квадрат майдондаги қурилиш конструкцияларини йўқ қилди

Тошкентдаги омборда юз берган ёнғин 100 метр квадрат майдондаги қурилиш конструкцияларини йўқ қилди

Ўтган ҳафта мобайнида республика ҳудудида 295 та ёнғин содир бўлди. Турли сабабларга кўра юз берган ёнғинларда 2 нафар фуқаро тан жароҳати олди, 1 млрд. 254 млн. 228 минг 54 сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1 млрд. 433 млн. 890 минг 233 сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган «Дуриётхон» МЧЖ га қарашли омборхонада ёнғин содир бўлиб, қайта таъмирланаётган бинонинг 100 метр квадрат майдонида том қисми ёнган. Ёнғинга газ пайвандлаш ишларини олиб бориш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлик сабабчи бўлган.

Тошкент шаҳар Сирғали туманида яшовчи К.Стефанованинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, ошхонанинг 5 метр квадрат майдонида жиҳозлари ёниб кетган. Ёнғин вақтида уй эгасининг қўшниси У.Мусаева тутундан димиққан ҳолда ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «ТОТООС ФООД» МЧЖ га қарашли лаваш марказида ёнғин содир бўлиб, 25 метр квадрат майдонда омборхона, ходимларнинг хоналари ва том қисми ёниб зарарланган. Аланганинг иссиқлик таъсиридан омборхонадаги 4 дона пропан газ баллонидан 1 донаси чақнаб ёрилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.